К нгиллар

Рахим Карим
Кўнгиллар бор кўсакдек ;отган,
Улар бўлак очилмайдилар.
Кўнгиллар бор хаста бўб ётган,
Улар бўлак тузалмайдилар.

Кўнгиллар бор ме;рга ташна,
Су;орсанг гар очилиб кетар.
Кўнгиллар бор ;али гул;унча,
Му;аббатни интизор кутар.

Кўнгиллар бор очи; дарвоза,
;абул ;илгай барчани бирдек.
Кўнгиллар бор ёпи; дераза,
Ойнаси ;ам туюлар кирдек.

Кўнгиллар бор пахтадай оппо;,
Кўнгиллар бор кўмирдай ;ора.
Кўнгиллар бор ;атти;у юмшо;,
Кўнгиллар бор ич-таши яра.

Кўнгилларга излайман мал;ам,
Кўнгилларга ахтараман йўл.
Кўнгилга зор менинг кўнглим ;ам,
Излаганим бўлмасайди чўл!

Кўнгиллар бор нур каби нафис,
Кўнгиллар бор ;аразгўй, ;асис.
Кўнгиллр бор бепарво, бе;ис,
Кўнгиллар бор ўн;иру текис.

Кўнгиллар бор мисли тини; кўл,
Кўнгиллар бор беозор, сахий.
Кўнгиллар бор ўта ра;мдил,
Кўнгиллар бор одил, самимий.

Кўнгилларга излайман мал;ам,
Кўнгилларга ахтараман йўл.
Кўнгилга зор менинг кўнглим ;ам,
Излаганим бўлмасайди чўл!