Куйдирди
Сенинг майин изларингдан юрганим бор,
Сенинг билан вактичоклик сурганим бор,
Юзингдаги каро холинг дил суйдирди
Сенинг ёлгон ваъдаларинг дил куйдирди.
Изламасдим изларингга зор бўлмасдим,
Сенинг нозик товонингда хор бўлмасдим,
Бевафога «сира-сира» ёр бўлмасдим,
Юзингдаги каро холинг дил суйдирди
Сенинг ёлгон ваъдаларинг дил куйдирди.
Остонаси тилло уйни кўзлаган ёр,
Менга ёлгон сўзларини сўзлаган ёр,
Муродилни суймай бойни излаган ёр,
Юзингдаги каро холинг дил суйдирди
Сенинг ёлгон ваъдаларинг дил куйдирди.
Свидетельство о публикации №203040900055