Сизни севдим

Кўнгил кўйиб ортингиздан юрмадим мен,
Гул богларда сизни кутиб турмадим мен,
Билиб кўйинг кўзим очиб бу жахона
Сиздан гўзалрогини хеч кўрмадим мен.

Гарчи менга ширин сўзлар айтмадингиз,
Кўлим чўздим ортингиздан, кайтмадингиз.
Факат кўнгил бир бурчида колиб кетди,
Сизни менга атаб ёзган байтларингиз.

Энди сизни ўйламайман, изламайман,
Бизлар юрган сўкмокларда бўзламайман.
Билиб кўйинг, кўзим очиб бу жахона
Сизни севдим бошкасини кўзламайман


Рецензии