Яшайман
Ҳоҳласам жонимдан кечмоққа шайман.
Мени ҳеч қўрқитмас иғво миш-мишинг,
Энди мен дунёда кулиб яшайман.
Ҳеч кимга дўқ қилмам ёқадан тутиб,
Кўзларим тўрт бўлмас Гўзални кутиб.
Ёлғончи дунёни бир зум унутиб,
Шодликдан яшариб, тўлиб яшайман.
Қўлларим банд эмас, кишанмас дедим,
Сўзларим севгидан нишонмас дедим.
Қайсидир гапимга ишонмас эдим,
Кимгадир ёлғончи бўлиб яшайман.
Азалим бошқадир кўкраги тоғдан,
Ажратиб оларман беморни соғдан.
Балки, мен ҳазонлар қамраган боғдан,
Узилган гул каби сўлиб яшайман.
Ҳаётга бир бора келамиз, аён,
Беъмани умримни этмадим баён.
Айт ўзинг ажалдан қочайин қаён,
Ҳаётда номусдан ўлиб яшайман.
Свидетельство о публикации №203040900060