Эшитдим

Тўйингиз ҳам бўлар эмиш ҳўб эшитдим,
Сизни севарларни  жуда кўп эшитдим,
Танлаб-танлаб шаҳзодангизни топибсиз,
Усиз сира яшолмайди деб эшитдим.

Н а қ о р а т:
Ўша қаро кўзингизга ёш бўламан ,
Энди мен ҳам сиздек бағритош бўламан.
 
Билмам, сизни бунчалар ҳам суймагандим,
Ишқингизда, ҳажрингизда куймагандим,
Ким билибди, сиз ҳам менга омонатсиз,
Ой уялган юзингизга тўймагандим.
 
Н а қ о р а т:
Ўша қаро кўзингизга ёш бўламан,
Энди мен ҳам сиздек бағритош бўламан.
 
Бахтли бўлинг,  маликадек - лолалигим,
Менинг қувноқ, шодон ўсган болалигим,
Сиз гўзалсиз, ҳамон ўша ой уялган,
Муҳаббатнинг худосига нолалигим.

Н а қ о р а т:
Ўша қаро кўзингизга ёш бўламан,
Энди мен ҳам сиздек бағритош бўламан.


Рецензии