Мен шоир эмасман
Боғ кезиб сира шеър ёзган эмасман.
Лекин, очилмаган куртаклар кулиб,
Шоирсиз, десалар ёлғон демасман.
Шеър ёзсам мен фақат дардим ёзаман,
Шеър ёзиб сулувни суйган эмасман.
Лекин қизлар келиб табассум билан,
Шоирсиз, десалар ёлғон демасман.
Тунлари уйқумни қочирар шеърлар
Уларга бор нари деган эмасман,
Лекин ёнимдаги шамчироқ ёниб,
Шоирсиз, десалар ёлғон демасман.
Биламан, мендан хеч шоир чиқмайди,
Чиқса ҳам асло мен ФОНИЙ эмасман.
Лекин шеърларимни ўқиган шеърхон,
Шоирсиз, десалар ёлғон демасман.
Свидетельство о публикации №203041000048