Гузал - Салом

Г-оҳида   мен  сизга  қиламан   ҳава-С
Г-улига зор  бўлган  фақат  мен  эма-С

Ў-ртаниб    юрагим      оғриган   дамд-А
Ў-йлайман васлингиз мен ҳар қадамд-А

З-еро   сиз  ақлимни   қиласиз   беҳо-Л
З-орланиб  қалбимдан  сўрайсиз аҳво-Л

А-гарда     йиғласак     кулади    сам-О
А-тайин   дардимга    бергандай   дав-О

Л-ол қолиб  юзингиз  тафтидан кало-М
Л-абингиз   пичирлаб   айтади   сало-М


Рецензии