ШОИР
Ҳаёллари йўлдан озяпти.
Орзуларин қоғозга кўмиб,
Шоир йиғлаб бир шеър ёзяпти.
Сигарета дарддош. Боиси,
Қил сиғмайди юракларига.
Тутун-уйнинг етмиш фоизи,
Аста қўнар кўйлакларига.
Ёстиғини қучоқлар ёри,
Шоир шеърга ўраниб олган,
Тонгда, тунда… ёзаверади,
Аёли ҳам ўрганиб қолган.
Сукунатнинг қаърига чўмиб,
Ақллари йўлдан озяпти.
Армонларин қоғозга кўмиб,
Шоир йиғлаб бир шеър ёзяпти.
Ҳаёт ўзи ёлғончи эртак,
Ёлғонларин сочар рўю рост.
Шоир қалби очмасдан куртак,
Сўнгги пулга олар папирос.
Яна чўкар ҳаёл қаърига,
Орзу шеърга ўраниб олган.
Шоир зоти чидар барига,
Аёли ҳам ўрганиб қолган.
Ойдек тўлган рафиқасига,
Юлдуз қизни қилади кўз-кўз.
Қон йиғлатган ёлғончи шеърни,
Хотин дейди. У менга бир дўст.
Маъно топса топар умридан,
Ўлим бевақт олиб кетади.
Юлдуз қизига аталган шеъри,
Ой ёрида қолиб кетади.
Сигарета ҳамон тутайди,
Сиғмаса-да қил юрагига.
Қирқта дейди хотин жонини,
Чидаб берар бир керагида.
Свидетельство о публикации №203050400100