Дегин
Қоғозим сирғалар столим бўйлаб.
Кечалар уҳламай бир сизни ўйлаб,
Севгидан дил-бағри кул, адо, дегин.
Гоҳ кечгим келади ишқнинг баҳридан,
Юрагим чил синди оташ қаҳридан.
Ёнингга келдим мен севги шаҳридан,
Ҳажримда девона бир гадо, дегин.
Ҳайқириб тоғларни зирқиратдим, оҳ,
Фариштам елкамда: савобу гуноҳ.
Қоялар қаърига беркинган эвоҳ,
Севгидан келган бир хуш нидо, дегин.
Қил кўнглинг тўлмади достоналардан,
Кўз узгинг келмади мастоналардан.
Қақшатиб ҳайдадинг остоналардан,
Ҳеч йўқ бир мартага алвидо, дегин.
Свидетельство о публикации №203050400093