Sevdim, ajraldim
Ўзим четдан туриб томоша килдим. Гохида йиглайман кўз ёши тўкмай, гохида куламан хандалар отиб. Яшаяпман кимнидир кутиб, кимнидир унитиб, кимнидир севиб. Кунлар эса ўтмокда сойдаги сув каби шошиб. Гохида эзилиб кетаман шуларни ўйлаб. Кайсидир иссик куёш тафтида музлаб бораётир юрагим мани, кайсидир бефарк богбон кўлида, узилиб кетмокда очилмай гулим, ям-яшил боглар багрида узилиб тушаман заъфарон барг каби аста. Бефарк локайд ва шафкатсиз хаёт мени эзгилайди оёк остида. Мен эса жим яшайман, кўз ёш кўрсатмай, сизга хам, унга хам. Факат кулиб яшайман, хаёт устидан. Биров сезмайди мендан ўтганин. Барчаси ўйлайди унда гам йўк, бахтли у дея. Лекин билмайдилар гамлар оппок гулларини тўкиб, сочиб бормокда тим кора сочларга... Факат бахтсизлигим, алам, армонни ошкор этар соч. Йилларга эрта келгандек бахор, менга хам эрта келди. Факат йилларга бахор уч-тўрт ойгина мехмон бўлсада, менга хам бахор мехмону, факат оппок гулларини ташлаб кетар умрим довонига... Лекин мен эса бош эгиб киламан токат. Ва умрим охири то абад сени севиб севаман дея яшайман абад.
Мухаббатда мантик бўлмайди у хеч качон бирор коидага риоя килмайди.....
Муродилла!
Свидетельство о публикации №204082600037