Yillar o tib balki sen nogoh

Йиллар ўтиб балки сен ногох,
Алъбомингни очиб кўрарсан,
Шунда чикиб кўсингдан бир ох,
Суратимга маюс бокарсан.

Балки хеч хам йиглай олмассан,
Котиб колса шунда юрагинг,
Балки секин кулиб кўярсан,
Борми дея энди керагинг.

Кўзларингдан ёш томчиласа,
Бахтиёрман, мени севгансан,
Ўтди ёшлик ахир у бебош,
Хайр энди унит дегансан.

Кўп ўйлама мени азизим,
Не фойда бор ха деб ўйлашдан,
Энди тезда унитгил мени,
Ўзга ёрни топгил Ишкдан.

Энг буюк гам асли кувончнинг гами,
Энг табаррук гам согинч дардидир.


Рецензии