Ayollar

Мехрибон онасиз Дунё тебратган,
Опа хам сингилсиз жигар банд этган,
Сиз жуфту халолсиз  Оллохим берган,
Бокира, бегубор гўзал аёллар.

Сиз билан бутундир бу ёруг жахон,
Сизни деб гўзаллик яратар инсон,
Тугилиб яшашга Сиз буюк имкон,
Бокира, бегубор гўзал аёллар.

Элин ёв босганда чакмокдек чакиб,
Барчиной Тўмарис бўлиб калкдингиз,
Мозийдан елдингиз жонларда окиб,
Бокира, бегубор гўзал аёллар.

Бир нафас тинмайсиз, ташвиш юмушдан,
Гохида ором йўк уйкудан, тушдан.
Леин умид узмайсиз бахт деган кушдан,
Бокира, бегубор гўзал аёллар.


Илохим бахтингиз айласин бекам,
Умидли дунёдан курманг гам, алам.
Мадхингиз битмокка ожиздир калам,
Бокира, бегубор гўзал аёллар.


Рецензии