***

             САМОВИЙ СУ;БАТ

Мени мен истаган ўз су;бати;а аржуманд этмас,
             Мени истар кишининг су;батин кўнглум писанд этмас.
АЛИШЕР НАВОИЙ

Иштирок этувчилар:

Зардўшт
Исо
Файласуф
Форобий
Ал Маарий
;аззолий
Абу Али ибн Сино
Машраб
Ота
Ў;ил
Бокира йигитча
Шайтон
Шоир
Овруполик
21 аср вакили
Аёл

Бутун атроф ложувард, кўм-кўк. Фа;ат тепалик, осмон ;оп-;ора, зулмат. Заколар пар;у булутлар устига тўшалган гиламлар устида давра ;урган. Даврадаги катта тасбе;ни су;бат ;атнашчиларининг ;аммаси ;ўлида ушлаб а;дармо;да. Фа;ат биргина шайтонга тасбе;ни ушлашга ижозат берилмаган. Шунинг учун у Бокира йигит ор;асида туриб ;ўлини тасбе;га тегизишга, уни а;даришда ;атнашишга ;аракат ;илмо;да.
Тасбе;нинг навбатдаги тошини а;дариш олдидан кўзлари ярим юму; ;олда ўйчан ўтирган Зардўшт сўз бошламо;да.

Зардўшт.     Олам олам бўлиптики, бундай су;батлар кўп бор бўлиб ўтган. Бунга тарих гуво;лик беради. Бирда су;бат нурдан бошланган бўлса, бирда зулмат унга сабаб бўлган.
Донолар олдида сўз айтишдан мушкулро; ;олатнинг ўзи бўлмайди. Менинг ;аяжонларимни кечиргайсизлар.

 Ўйчан ;олатда сўзини давом эттиради.

 Биз Якка тангри - Ашани тан олгандан кейин дунёга келган авлодлар бизнинг наси;атларимизни ;ар доим ;ам олавермади. Одамзод шундай яратилган экан, таълим узилган жойдан бошлаб авлодлар илгариги бўлган ихтироларни ;айтадан ихтиро ;илишни бошлар, тўртови йи;илган жойда доим унинг биттаси бошли; бўлиш орзусида яшар экан. Бошли; бўлгани эса ўз изми учун ;андайдир ;оидалар ўйлаб топишга, бир одатни яхши деса, бош;асини йў;отишга ;аракат ;илади. Умум ;оидани эса Ашанинг ибтидодан яратиб ;ўйганини унутади. Дунё тарихини олиб ;арасанг бу кўпинча ;ам ёш авлоднинг айби бўлиб чи;авермайди. Ва;оланки, катта авлоднинг ўз билимларини ёшларга бермаганидан бўлиб чи;;ан ;олатлари ;ам жуда кўп учрайди.
Су;батимизни бошлаб олиш учун Ашага бир тавба сўз керак. Заколардан Тангрига Сўз айтмо;чи киши бордир.
Шуни ;ам айтмо;чиманки, су;батни бош;ариб боришга ало;ида бир бош;арувчи шарт эмас ва буни мен ўз бўйнимга олмолмайман. Ким сўзга э;тиёж сезса, тасбе;ни тўхтатиб ўз фикрини билдирар, деган умиддаман. Ўйлайманки, жа;он ва замон му;итида сўз ;адрини тушуниб етилди ва бу жойга йи;илганлар унинг на;адар салмо;лилигини яхши билади. Тў;ри, орамизда баъзи ёшлар, асосан су;батни тинглаш учун келганлар бундан мустасно бўлиши мумкин.

21 аср вакили.  Мен аслини олганда бутун тарих бойликларини ўз тафаккуримга жо ;илган бир вакил сифатида ;атнашишим керак. Аммо ;озиргина Зардўшт жаноблари айтганидай ;ар бир авлод янги келган авлод бўлиб ;олаверар экан. Тарих ва мени етиштирган ю;ори авлоддан нолимо;чи эмасману, аммо, сўз ;адрининг о;ирлигини ;ар доим ;ам бизлар бирдай тушунавермадик ва бу анжуманда бунга изо; бериш шарт эмас. Шундай бўлса ;ам Сўзни айтмо;;а мен азм ;илдим.

Узо; ўтмишдан бир гап очсанг, муздай
Ложувард осмоннинг таги ;оп-;ора.
Дунё сувдан чи;;ан бокира ;издай,
У -  ;аёт, ;аётга интилар ;амма.

Шу ;аёт лаззати бизга жозиба,
Лаззат деб ;аммани ;он ;илар амир.
;аёт лаззати деб аслин олганда,
Курашга чи;ади ;ар неку кабир.

Бу сирлар ;аммага аён бўлса ;ам,
Жа;он савдосидан гап очар шайтон.
Инкорни бошлабон Исо Маси;дан,
“Анал ;а;” дейдида ютади иймон.

Ўзини шу пайтгача Бокира йигит ор;асида эркин тутиб турган шайтон бирдан но;улайлик сезиб Бокира йигит ор;асига яхширо; яшинишга тушади.

Шайтон.     Ана бошланди. Бу одамлар ўз дардларини су;бат индоллосидан менга ортишни ё;тиришади (деб пичинг ;илади).

Вазият ўта сокин. Фа;ат осмонда бир юлдуз абадиятга юз тутиб порлаган думини яшириб оламдан ўтади.
Шайтон Бокира йигит панасидан тасбе;га чўзиб турган ;ўлларини шартта тортиб ўзини унинг ор;асида янада яхширо; яширмо;чи бўлади.
Вужудга келган жимлик вазиятни Бокира йигит бузади.
 
Бокира йигит.

Заколар жамулжам, су;бат бошланди,
Тангрига илк Сўзга ;уръа ташланди.

Сиз ва биз дунёга келишлик учун,
Катталар ме;ридан керак бир тугун,
Улар берган ру;дан бормаз биз бугун.

Демак, ило;ий ру; ;андай берилса ибтидонинг инти;оси ўша бўлади. ;озиргина ;айд ;илинганиидек бизларга биликли, масла;атли ва наси;атли сўз керак катталардан.

У шайтоннинг ;ўлига зарб билан уриб унга сўз ;отмо;да.

;ити;ламай турсангчи. Мен ;аётнинг мо;иятин тушуниб олай. Бундай су;бат ;ар доим ;ам бўлавермайди. Бўлганда ;ам бизни ;ар дам таклиф ;илмайди. Бу ;а;да ;азрат Навоий мос айтганлар:

             Мени мен истаган ўз су;бати;а аржуманд этмас,
             Мени истар кишининг су;батин кўнглум писанд этмас.
 
Тангри билан масла;атлашиб олмо;чидай бўлиб тепага тикилган ;олда Файласуф сўз бошлайди

Файласуф.  Эй бандалар, тавбадан бошлайлик, тавбадан, ;ар нарсанинг ибтидоси тавбадир ахир.

Гапга Исо ;ўшилади.

Исо.    Эй файласуф, доимгидай доирани кенг оласизда, бу бебошлар ўз билганин ташламайди ;еч. Жумлани ани; олаверинг, жо;илларни бандам денг, бандам. ;ар бир жо;ил файласуфга доим бандадир.

Файласуф. Эй Исо, мен ;ам Тангрининг бир бандасиман. Тафаккурим етганича фикр ;иламан ва а;лим етган хулосаларни уларга етказишгина менинг ;у;у;имда. Демак, бир файласуф сифатида уларни мен бандам дея олмайман.

Ота.   Ёнида ўтирган ў;лининг билагидан тортиб шивирлайди.

Кўраяпсанми, су;бат ;из;ин кечади, чо;и.

Орага жимлик чўкади.
Бу жимликни бузишга фа;ат шоир а;д ;илади холос.

Шоир.   Ушбу жойда тавба сўзни мен айтмо;им ўринли бўлар. Доимгидай сабаб ўзим, ажаб ўзим, дор остига олиб келган мушо;ада, билмо; учун айтган сўзим. Майли бирда сўзим учун осишдилар, бирда кўзим кўр ;илишиб босишдилар, терим шилиб сўйишса ;амки билмо; истаб, билмаслигим олайин тан. Шунинг учун тавба сўзин мен айтаман.

Фикрлар ўзгариб фикр кенгайди,
Олам олам бўлиб илк чи;ди ;уёш.
Бокира оламда инсон ул;айди,
Илк гуно; дастидан тўкилди кўзёш.

Сову; коинотда жунжикди Зардўшт,
Оловга интилди илк бор юкуниб.
Уни инкор ;илиб чи;ишди: “;ой кишт”,
Санамга си;инди бутхона ;уриб.

Аслида ;онида манманлиги бор,
Шайтондан дарс олиб яшайди одам.
Жаннат даъво ;илиб излайди хабар,
Мангу ;олавергай бу ўчмас олам.

Черков эшигида йи;лади Назрул,
Ислом эканини билмади мачит.
;аммамиз аслида нафсимизга ;ул,
Очкўз нафс ;олдирмас биронта чи;ит.

Ўртага жимлик чўкади. Шоир яна нималар демо;чидай бўлади. Аммо ўзини тияди. Заколар оламда ;али ;амон нафс пешволик ;илаяптимикан, деган фикрда сукутга чўмишади. Шу тоб тасбе; тошини Машраб тўхтатадида риндона сўзлай бошлайди.

Машраб.  Дунё ва ундаги нафсни белгилаб яхши сўз айтдингиз, шоир. Балким ;аётнинг ўзи мана шу нафс ва унга интилиш ва у билан курашишдан таркиб топган бир ;олат эмасми? 

;аёт изласангиз ;аёт бу ани;,
Дунёдан бош;аси бари хомхаёл.
Дунё бу бизларга берилган манти;,
Дунё бу бенико; берилган аёл.

Машраб чу;ур хаёлга чўмади ва ўз фикрини ма;зун ;олатда

------------------------------------------
------------------------------------------
Дунё деб яшашнинг  ўзи хомхаёл.

Деган сўзлар билан тугатади.

Су;батга, хаёлчан Аёл аралашади.

Аёл.   Жаноби Машраб, ;озирги фикрларни ва айни;са сизнинг сўзларингизни олиб ;арайдиганларга сабаб ва мо;ият, ибтидо ва инти;о,  барча уринишларнинг сабаби ва о;ибати аёл бўлиб ;олмаяптими. ;арбда аёл ;али ;ам эрмак, ;орди;нинг воситаси. Шар; шеъриятида у инсон боласи етолмайдиган орзу объекти бўлса, амалда бу жойда ;ам аслида ;орди;нинг воситаси, нарса, буюмдан нари эмас.

Заколар мавзу ва су;бат доирасини  кенг олаётганларини кўриб, айни;са Аёл сўзидан таъсирланган   амалиётпараст Овруполик тасбе;ни тўхтатиб сўзга киришади.
 
Овруполик.  Дунёни кенг кўриш Шар;нинг одати. ;атто бири ёзган эди “Шар; йў;, ;арб ;ам йў;...” деб. Аммо биз ани;лик тарафдоримиз. Эрталаб Парижда нонушта ;илиб кечги ов;атни Иро;да есак ;ам ;исобни яхши кўрамиз, шундай экан су;бат Маконини ;ам белгилаб олайлик. Бунинг учун аёл ёки эркак бўлиш шарт эмас. Сиз аёлларнику аслида черковга топширса бўлар эди. Лекин оврупонинг аёлларга ;озирги ;арашларидан фойдаланиб ;олинг. Менинг бу фикрларимни Шар;ликлар эшитмагани маъ;ул эди. 

Даврада ўтирганлар бир Зардўштга бир Форобийга ;арашади.  Бу ;олатни кўрган Зардўшт ва Форобий бир бири билан кўз уриштириб олишади ва Зардўшт Форбийга ;араб фатво ;илади
 
Зардўшт.  Бу су;батнинг ибтидосин бошлаган биз, “Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал”, деб ўтдик. Аммо комиллик сирини очолмасдан сизларга ;олдириб кетдик.

Тасбе; тошини тўхтатган Форобий сўзга киришади.

Форобий.   Биз ;ам орзу ;илдик эзгу фикрни, эзгу сўз айтишни васият ;илдик, аммо эзгу амал янги авлодда, ;атто бизга замондош бирор буюк зотда ;ам намоён бўлавермади. Шунинг учун биз фозиллар ша;рини китобда ;урдик. Аммо Оврупонинг ушбу ча;;они балким тў;ри ;илар ани;лик тилаб. Не ;олат бўлса ;ам макон бу ани;, инсоннинг ;албидир, инсоннинг ;алби,  у ўрнашган жой. Шундай экан, Шоир ў;инг, сиз бу ;а;да яхши фикр айтгансиз.

Шоир.  Ма;зун ;олатда шеър ў;ийди:      

;амду саноларни бериб Олло;га,
Тавба тазарруда юкунайлик жим.
Токи оё;имиз тушмайин чо;га,
Ўзимиз бўлайлик “Мен”га мунажжим.

Нафсимиз бизларни ;илмайин нобуд,
Ўзликнинг устидан ;илайлик зафар.
Охирги манзилга элтмайин тобут,
;албимиз бо;ига ;илайлик сафар.

Илло ;уёш чи;иб ботаверади,
;еч кимни ;олдирмас ажалнинг дори.
Агар бўлганида абадлик суви,
Жойталаш бўларди заминнинг ;аъри.

;ар куни ;аётда бўладиган ;ол,
Амалга ўтганда инсон лаънати,
Олий ;акамга ;ам келарди малол,
Одамсиз ;оларди Олло; жаннати.

Йигирма биринчи аср одами ;ўл телефонда кимдир билан гаплашгандан кейин гапга аралашиди:

Маккадан телефон ;илмо;да мана,
Нола деволида янгича шитоб.
Уч юз одам ;алок бўлди Минода,
Буни ;айд ;илади ;айси бир китоб.

Су;батдошларни кузатган ;олда шеър ў;иётган шоир ;аззолийнинг безовталигини сезиб:
Менинг фикримча бу мавзуни ;аззолий ;азратлари яхши хулоса билан якунласа керак деб ўйлайман.

Тасбе; тошини хаёлчан ;олда тортиб тўхтатганини ўзи сезмай ;олган ;аззолий  жумла ;ўшади.

;аззолий:   Мен хаёл суришни одат ;илганман, кенгга кенг дейдилар ушбу жа;онни, э;, ;а ;ўлингга кирсачи битта бир тикон .....
шу ма;зун сўзлардан кейин шоирнинг сўзини шеърий сатрларда тугатади:

Яшил мавжудоднинг умрини кўрган,
Одамзод дунёда кўрмасин завол.
;уёш чи;иб турсин оламга ;ар кун,
Коинот буржида бар; урсин ;илол.

Бу дунё сат;ида лаззат тури кўп,
Чидай олар фа;ат иймони ма;кам.
Иймон бўшлигидан дунё тало-тўп,
Ўзингсан охирги энг олий ;акам.

Асли ўзи шундай, дунё тор экан.


Су;бат ма;зун тус олганини кўриб Зардўшт сўз бошлайди. Зардўшт:
Биз оламни бунчалик тор олмаган эдик. Олам фа;ат ер ва ундаги ташвишлар эмас. Бутун коинот ва унинг ;уёш тимсолидаги худоси бордир. Манна шу буюк ру; билан танишмасдан биз олам ва коинотни, маконнинг узвий ;исми ва;тни тушунолмасак керак. Бу ;а;да фа;ат файласуфнинг сўзи керак.
Файласуф: жаноби Зардўшт, тў;ри айтдингиз. Макон замонсиз бўлмайди ва ушбу макон ва замонни тушуниш учун биз ру;ни англаб олишимиз лозим. Чунки маконда ру;сиз замоннинг ўзини тасаввур ;илишнинг иложи йў;. Бу ;а;да мен мана бундай демо;чиман:
 
Борли; зулматининг нури синггари,
Коинот сат;ида сайр этиб юрдинг.
Сен назар ташладинг, инсон ингради,
“Бу не”, дея билмай ;уло;лари динг.

Илк бора нутфларни бириктирган зот,
Ма;лиё бир бо;ди жусса, бу жонга.
Сенинг номинг билан яратди ;аёт,
Омухта айлади сени шу ;онга.

Айни шу ;олатни англамо; бўлсак,
;он ва жон бирлиги учликдир абад.
Шундан талаш чи;ар, биттаси ;олса,
Ташлаб кетади у инсонни “;айт”, деб.

Су;батга Абу Али ибн Сино ;ўшилади.

Ибн Сино: буюк фикрларни ўртага ташладингиз. Мен инсон жисмини энг кўп ўрганган киши сифатида айтмо;чиманки, ;атто менгача йи;илган фикрларга таяниб ;ам инсон, унинг жисми, ;они ва жони каби тушунчаларни тушуниб бўлмади:

;онда жон бор фа;ат, талашдим бирда,
Ру;сиз ачиб кетди бундайин бу ;он.
Ру; ;ўшиб ;орилган бу ;изил ;онда,
Нимадир кам эди, йў;лигидан жон.

Йигирма биринчи аср одами чапани равишда су;батга аралашади:

;он  -  ;аёт, дунёни англаган учун.
Бунга и;во солиб кўтарманг ;ав;о.

Су;бат чапанилашувининг олдини олиб  сузни яна файласуф олади.
Файласуф.
Йигирма биринчи аср одами бир жи;атдан ;а;га ўхшайди, у албатта 21 аср билимига таянмо;чи, аммо шу жойда у зотга мен бир нарсани эътибордан ;очирмасликни масла;ат берган бўлар эдим.
Яъни:
Ўз ру;ин излаган инсондир бутун,
;айвонлар инсонмас – ру;дан мосуво.

Маълумки мана шу безовта ру; ;али ;амон 21 аср одамига унчалик таниш эмасга ўхшайди. Ахир, фаыат мана шу ру;ни англаган кишигина замон ва маконни тушунади, англайди ва фа;ат унга ;араб айтса бўлади:

Осмону фалакни кезиб юргайсан,
Тиним йў; сен учун, излаганинг жон.
Аслида ;он узра ватан ;ургайсан,
Сен учун макондир – оддий ;изил ;он.

Муалла; коинот - ру;га бошпана,
Мен оддий инсонман, ;онимда шуку;.
Сени англаб етиш – номаълум сана,
Топдим, деб тортишар ;амон ;ар гуру;.

........................................................
........................................................
Менинг менлигимдир, бу безовта ру;.

Тасбе; тошини ибн Сино тўхтатади.

Ибн Сино.  Орамизда кўплар негадир йў;ку. Нега су;батда йў; Афлотун, ;орун, (На;от мактубларим етмаган) Абу Рай;он Берун. Ахир замон зайлидан нолиб олиш ;ам катта бир фалсафа, катта бир мавзу. Менимча аслида замон ;а;ида ало;ида бир су;бат ;урармиз. Аммо ;озир фа;ат замон, замон дейдиган чапани бировга сўз ;ам берамиз.

Су;батга яна Овруполик ;ўшилади.

Овруполик.   Устоз, сизнинг мададингиз биздаги со;лик. Аслида бизларни чапани атаб, балки, тў;ри ба;о бердингиз. Ахир ва;т билан кураш атом тезлигида кетмо;да бугун. Бугун тан оламиз Шар; фалсафасин, аммо Шар; йў;, ;арб ;ам йў; бугун. ;ой деганда  Амри;о, дод дейишар Иро;да. Бу ;а;да яна бир бор шоир сўз десинчи. Мен унинг фикрини кеча интернетдан ў;иган эдим. Шоир, ўзингиз ў;иб беринг ва;тга ;укмингиз.

Шоир унга сўз берганларидан мамнунлиги сезилиб турган ;олатда шеър ў;ийди.

Шоир.

Ва;т ;акам дейдилар, билмадик, эво;,
;акам бу дилдаги армонлар тоши.
Тошларнинг вазнини белгилар гуно;,
;ар кимнинг ўзликда ўзи сирдоши.

Армонлар вазнини белгилар орзу,
“Орзуга айб йў;”, деб жар солар тарих.
Бугун  кун эртадан олинган ;арзку,
;арздорнинг доимо ранги сап-сари;.

Кунларнинг ўтганин кузатиб ;амгин,
О;имиз юракка ютамиз нотинч.
;ойна-;ой эртага уй;ониб тонгдан,
Келажак, сенга деб туямиз со;инч.

Ва;т ўтиб бормо;да шижоат билан,
Гуно;лар вазнидан юракларда ;ам.
;ар;алай умидвор яшар тирик жон,
Барибир охират сен ўзинг ;акам.

Бир у;ча умримиз белгилаб бердинг,
Сафарнинг охири ўзингга ани;.
Мен келиб дунёда тошларим тердим,
Ушлаган тошларим барчаси сини;.

Тинмайин ;аёт деб югурдим елдим,
На;от бу дарёга ;айта кирмо; бор.
Донолар дейдики, “Э;, бева;т келдим”,
Фа;ат буддавийлар келармиш такрор.

Ибтидодан сўз очиб ўй сурсам агар,
Менинг шу кетишим инти;о экан.
Умримиз болалар айлайди такрор,
Бунча ;ам шош;ало; бу инсон деган.

Шеърдан ;аяжонланган Ота ў;лига ;араб унинг ;али ёшлигидан ачингандай бир ру;да сўз ;отади.

Ота.   Дунёга келгандим олам демо;;а, аммо аралашиб ;олдим болам, болам деб. Дунёга келган мендайларнинг фалсафасига айланиб ;олади, замон катталаридан “бир парча ер беринг болам бо;айин”, деб яшаш. Шу билан ;аётининг мавсуми ўтиб куни тугаётганини сезиб ;оладида у, энди “Бир парча ер беринг мен тинч ётайин”, деб дод солади. ;арасаки ;аёт фалсафасидан файласуф бўлиб ;олипти, энди у бош;аларга а;л ўргата болайди, “;оким ўзингга ;ам ер сўраб ;ўйгин, ортингдан айтмасин, Ўтди бетайин”, деб.
Э; болам, шу фикр ;аётим хулосасидир агар билсанг, 
 
Инсонга энг кўпи ва;т етмас экан.

Ўзи айтган фикрдан ўзи ;аяжонга тушиб яна ў;лига ;арайди.

Э; болам, бу ;аётда яшаш ;анчалик ;ийин бўлса болаларим деб бегуно; яшаш шунчалик ;ийинро;;а ўхшайди. ;ар бир инсон фа;ат ўзи учун яшаганда балким бокира ўтармиди. Биз кўпинча мана шу сиз, болам ча;ам, деб гуно; ;илиб ;ўйганимизни билмай ;оламиз.

Ў;ил. ;ой ота, тушунтирибо; гапирсангизчи. Гуно; гуно; дейсиз, гуно;нинг ўзи нима?

Ота.

;ар;алай оламнинг кенглиги ани;,
Карамнинг кенглиги солар иштибо;.
Ахир да;рийларнинг нажоти сини;,
Гумоннинг йў;лиги ўзи бир гуно;.

Бир парча ерни ;ам эп кўрмасая,
Бичилган ахталар ўтади сабий.
;ар бир подшо; агар ердаги соя,
Айт кимга си;инар ;асамхўр ;арбий.

Ватан тупро;ини ўпмаган кофир,
Менинг каъбаларим бузган ;айридин.
Инсонга ер юзи ватандир ахир,
Тову; сўймо;;а ;ам керакми бир дин.

Ер юзин кўрганда илк бора гўдак,
Дод солиб йи;лаши ўзи бир гуно;.
Тўхтагин, дод солма, бегуно; тентак,
Онанг иштибо;дан чекаяпти о;.

;ар ким ро;иб эмас елкада ридо,
Олло; деб юкунмо; савобдир ;ар дам.
Бутун умрим доим еганим рибо,
На;от Олло; менга энг я;ин ма;рам.

Олло; номи билан есанг бир лу;ма,
Савобга тўласан айласа пано;.
Белгилаб ;ўйилган ;ар битта ну;та,
Отанг ;азо ;илса йи;ламо; гуно;.

Вара;лаб китоблар сатрида кўрдим,
Уч нутфу недандир яралган одам.
Оши; маъшу;асин лабларин сўрди,
;аранга, ту;илмо; гуно; бунда ;ам.

Ў;ил.  Савобу гуно;ни билмаслигим чин. Бокира оламга бокира келдим. Нико;у тўйлардан хабарим ;ам йў;. Оши; маъшу;алик ;али менга ёт. Кун кеча негадир ;ити;м ;ўзиб Раънонинг сочидан бир тортиб ;ўйдим. Шудир ;озирча мен ;илган энг катта гуно;.
Балки бу дунёда гуно; эмасдир,
Агарки  сиз Ота мен ў;ил бўлсам.
               Менсизку аслида дунё бири кам.

Бокира одам ор;асида турган шайтон бу сўзлардан бевосита ташвишга тушади.

Шайтон.  Раънонинг сочидан тортган сен эмас. У ишни мен ;илган эдим, билмайсан.

Бу сўзларни биров эшитиб ;олмадимикан, деган хаёлда у олазаракланади. Су;батга Исо ;ўшилади.

Исо. Мана шуларни олдиндан билиб инсонлар ;аётда бокира ўтсин дегандим. Гуно;ларнинг кўпига жинсийлик сабаб. Жмонинг ўзи гуно;ку ахир. ;ой Овруполиклар, сизлар бугун буни секс деб атайсиз ва айни мана шу мавзуга мукка кетмо;дасизлар. Тарих ;айтарилиб тураверар эканда. Ахир Содом ва Гоморранинг та;дири сизларни бирон нарсага ўргатмадими?
Аммо бир томони бор. Тавба, тазарру. (Ёшларга ;араб хитоб ;илади) гуно; ;илиш ;ийин гап эмас. Аммо черковга кириб тавба тазарруни унутманг. Ро;иб гуно;ингизни кечиб ;ўяди.
Файласуф.  Гуно; ;илиш ;анчалик осон бўлса уни ювиш ва унинг исти;форини тилаб олиш шунчалик ;ийин ишдир. Буни черковдаги ро;иб ридосидаги одам боласи бажара олармикан. Шунинг учун мен хитоб ;илган бўлардим: ;ой нодон инсон, ўзингни Олло;га тенглаштирмагин ва бош;аларни ;ам сенинг гуно;инг кечирилди, деб алдамагин.      

Ахир:   
            
Заминда илк майса кўкарган замон,
Олло;дан иноят олди у танга.
Ўзни инкор ;илиб ўсди ўшал он,
Ма;кумлик балоси си;мади онгга.

Узум ;а;идаги эски ривоят,
Ё ангур шаклида бузмо;да онгни.
Одамлар Олло;дан кутмай иноят,
Жиловлаб олмо;чи ушбу замонни.

Ювсангку кетади тандаги ;ар до;,
Ўзинг билмаганинг аталгай макру;.
Дилингга ў; узса бир бодом ;або;,
Энди тозаликдан гап очмасин ру;.

Айбини тан олса йўлдан оздирган,
Жаннати бўларми йўлдан озгани.
Балким ;а; чи;ади “Анал ;а;”, деган,
Ўздан кечиб у жон деди ўзгани.

;ар ;алай тозалик ўзи бор нарса,
Тозаро; чи;;анку иккинчи китоб.
Авом балки ;а;дир Машрабни сўкса,
Лек фатво берилган: “Айлагин шитоб”.

Кислород, водород – бирикма ани;,
Сув ;аром бўлмайди тоза шаклида.
Биргина гуно;нинг давоси ;атти;,
Эрий олмаса у виждон тафтида.

Кўпларда ўзи йў; исти;фор, тавба,
Дардларнинг ичида нодонлик ёмон.
Биргина гуно;га куйинмо; шунча,
Фикрлар до;ини ;илайлик ;атрон.

Шайтон гапга аралашади.
 
Шайтон.   Одамларга ;айронман, ;илгуликни ўзлари ;иладида гуно;ини менга ортмо;чи бўлади. Мана, кеча, Раънонинг сочидан ким тортди. ;о, анави бола. Айбни менга ;ўйишни эрта индин у жуда ;ойиллаштиради.
Су;батга ўйчан ;олатда Машраб аралашади.

Машраб:   Гуно;у савобнинг номлари кўпдир. Бир фатво бир жойда гуно; саналса бош;а жойда ўтмас ;атто бетараф бўлиб. Сув ;алол дейдилар етти юмаласа. Етмиш юмалаган сувни баъзан ичиб бўлмайди. Ўшанда тепага чи;диму ўзимча ўйладим ва бўлдим ;айрон...  ;а, ;а....
Замон ўзи шундай, бир камдир ;амон.

Су;батга ;аззолий ;ўшилади.

 ;аззолий.  Гуно; ;илмасликнинг биргина йўли тоат ибодатдир, тоат ибодат. Су;батда Яссавий жаноблари  бўлганда эди “;аммасидан кечгин, тоат ;ил, дерди. Жаноби ;айёмдан сўрсангиз агар, айшу ишратни буюрган бўлармиди. Ким нима десаку десинчи, ;атто ;ар бир амир ўзига атаб намоз ў;итармиди. Ў;итарди, бунга ўз ;аётимда исбот топганман. Шундай экан, тавба ;ил эй фарзанд, тавба ;илгин.

Бу сўзларга Форобий кўзини олайтиради.

Форобий.  Шу жойда сал ;алтисро; кетдингиз, мавлоно, бир неча сургунлар, ўзингизни ўзингиз сургун ;илганингиз ёдингиздан кўтарилдиму, азизим. Тавба, тазарру, итоатлар айни сизни итоатга олиб келмаганмиди ва бирон натижа бермаган эдику?
“Ибодат ;илинг, ибодат”, “балки сиздан чи;ар комил инсон”. Бу фикрлар сизники, чо;и. Мен ;ам инонганман уларга.  Ахир, бир кун бўлмаса бир кун келиши керакку ўшал комил инсон ушбу дунёга.
 
;аззолий. Оламдан ;увондим, сурур ;ам чекдим. Ибодат айладим ;а;га, Худога. На ;илай даврада ўтириб ;амон, ;илган ишларимни демо;даман оз ва буюк китоблардан олиб буюрдим тиловат, тавба ;илинг, хўп бу жуда оз, аммо ;ўлингиздан келари шу, тиловат, номоз.

Инсонлик бурчини адо этганга,
Намоз бу дилдаги юкунч, тавалло.
;индларга аталган тоза сув, Ганга,
Зардўштнинг дилидан чи;;ан илк нидо.

Одам шаклидаги одамни кўриб,
Боламга илк бора у;дирсам сўзим.
Дунёда бор дея ило;ий бир куб,
Ўзимга у;дирсам ўзимга ўзим.

Шундай сўз бўлсаки, ;отилни йи;са,
Энг мушфи; банда ;ам демасаки оз.
Токи у юракдан отилиб чи;са,
Ушбу таваллони атардим намоз.

Биз ;илган нолалар ўтгайдир балки,
Арабча бир сура билмаганга ;ам.
Балки жаннатидир туб араб хал;и,
Кутишга мажбурмиз, валло;и олам.

Менга аён эмас кимнинг кўплиги,
Бўйнига хоч осган ;ар бир насроний,
На;от унга аён я;удий тили,
Демак, ўзингдадир, ўзинг энг олий.

Мен ;увонч ру;ида ;ўши; куйладим,
Оламни мад; этдим ёнди жа;олат.
Разил йўлин тўсдим: “Тўхта, ;ўй”, дедим,
Намоз бу ердаги тенгсиз адолат.

;ар бир адашган дил айласа нидо,
Ушбу нидосидан ёришса кўзи,
Дини эмас, дилида яккадир Худо,
Намоз шу ;албдаги ;албнинг ;алб сўзи.

Ўзини ;еч ким кўрмаган ;илиб яширинган ;олатда шайтон овоз беради.

Шайтон.

;анчалар ибодат ;илсангиз ;ам сиз,
Тангри ва инсонннинг орасида биз,
Аслида яралган бир камдир ўзи.

21 аср одами.  Биз тарихни, унда жам ;илинган илмларни ўрганиб чи;иб айтишимиз мумкин, ;аёт бу тинмас, туганмас сафар. Аммо борар манзил, етар ;ўнал;а ани; эмасга ўхшайди. Ма;садсиз фаолият эса манти;;а эга эмас ва унинг унумдорлик коифециэнти ўта паст ва ундан тез тез чал;иб кетиш турган гап. Шундай бўлса ;ам сафар ;а;ида бир сўз айтайин:
             
Шоир ;алби доим кезар безовта,
Унга тафаккурнинг чегараси кам.
Биров довга чи;ар, ким биров овга,
;ар кун сафарига чи;ади ой ;ам.

Илк сафар онадан ту;илмо; ўзи,
Умр дафтарида асосий чизи;.
Иккинчи сафарку инсоннинг сўзи,
Шундан бошланади ;иссайи ;изи;.

Кимнингдир умрида энг узо; сафар
Она кўкрагидан асли узилмо;.
Менинг ўз сафарим илк ижод, дафтар,
Вужудим, борлигим, ўзимни топмо;.

Балки ёшлик ;илдим, замоннинг зайли,
Буро; сафарига ишонмадим ;ам.
Ойга сафар бўлди, отам кўнмади,
“Да;рийлар сўзига бўлма, деди, тенг”.

Сўзни Ота давом этдиради.

Ота.

;арагин, болажон, дунё мукаммал,
Ундан ўз ўрнингни топмо;инг ;ийин.
Кимгадир сафар бу “Сафар дар ватан”,
Бош;а ким бировнинг сафари – ўйин.

Не бир сафарлар бор ма;сади мунгли,
;айси бир сафарнинг тийнати ;урур.
Ўзингнинг дардингни айтолган куни,
Ўзингсан дунёда ўзингдан ма;рур.

Нодонлик ўчо;ин ;о; ёриб чи;иб,
;ар бир дил ўзини изласа агар,
Шунда у замонни кетар тарк этиб,
Дунёда энг сара мана шу сафар.

Ибн Сино ўйчан хулоса ;илмо;да.

Ибн Сино:    Янги аср, янги замона, не билимлар тўпладинг ахир. Биз билимлар ма;зини ча;иб фалсафани ардо;лаб ўтдик, кейинчалик неча авлодлар ;осилини едилар па;;ос.
 Бизларку ўтганлар, келажак учун,
 Эй карам, пардани сен ўзинг кўтар.
                ;ар инсон дунёни бир кам деб ўтар.

Тасбе;ни ;аззолий тўхтатади.

;аззолий.   Бу олам тавбадан, тавбадан ;осил. Намозу ибодат ;аётнинг асли. Ило;иятчилик энг буюк манти;, моддий бу дунёдан воз кечмо; керак. Тавбага юз тутиб рўза тутайлик.

Ў;ил.   Ота, рўза бу недир ишора беринг, моддий бу ;аётдан воз кечиб бўлмас. Балки сув ва нондин бош;асин емасак бўлар. Шундай ;ам дунёда нон сувдан бош;асин емаганлар кўп.

Исо.   Биз  шуларни ўйлаб рўзани енгиллаштирган эдик. Ахир африканинг исси;ию, Антарктиданинг сову;ини унутмаслик керак

Ў;ил.    Тў;ри ;илгансиз, жаноб. Бу нарсага янада ;ам ани;ликлар киритилиши керакга ўхшайди. Ахир, рўзани шимолий ;утубда тутиб бўлмайди. Олти ойлик оппо; о; тунларда ёки ;уёш ботмас кунларда, ;андай тутмо; керак ўша рўзани.

;аззолий:    Сизлар рўзани торро; тушунманг. Рўза бу Олло;га ибодатнинг бир тури.

Ота.     Тў;ри айтдингиз устоз. Менинг фикримга 21 аср вакили ;ам ;ўшилади, деб ўйлайман. Чунки рўза, яъни бу масала ;ам фалсафий тушунчадир.
21 аср вакили:     Умуман олганда тў;ри. Лекин мен яна ;ам ани;ро; ;илиб фикримни мана бундай ифода ;илган бўлардим.   
          

Тўкин дастурхондан нафсимни тийдим,
Иродам кучига айтдим бир калом.
Бу менинг биринчи ;алабам, билдим,
Зафарим ёр бўлсин буткул, вассалом.

Бир парча нон билан тўяди ;орин,
Буниси бизга кам, излаймиз яна.
Ишта;а тошади – тилаймиз норин,
;асрлар ;урамиз, атаб - бошпана.

Асабим зап таранг, чидашим ;ийин,
Мушугимни биров “пишт” депти билсанг.
“Ээ, ким ўша ис;ирт, айтгин не ўйин”,
;алабам - ;азабдан тўхтая билсам.

;оруннинг бойлигин тарих билади,
Бугун рўз;оргаку керак ;ўш мошин.
Аммо, рўза учун са;ар туради,
Рўзадор билади меъёрнинг тошин.

;ар миллат ру;ига мосдир ;адрият,
Ранггин камалакнинг ;ар ким биттаси.
Рўза тут, фикр ;ил, ирода ишлат,
Балки рўзадорлар эллар каттаси.

Афсуну афсона бари битта сўз,
Бир шарт бор меъёрий аталмо; керак.
Фа;ат иродага таянган ;авас,
;адрини топади ўрнида мутла;.


Са;ар туриб тунда тўйиб есангда,
Рўза, деб ирода кучин айтади.
Умрбод рўзадор бўлиб ўтсангда,
Инсоннинг ;аёти бир кам ўтади.


Ибн Сино.  Тў;ри айтдингиз. Ўтган замонларни ўрганиб шунча, ўз замонам ру;идан шод бўб яшадим. Баъзан нолидим нодонлар сабаб. Мана, 21 аср одамларининг ру;ига ;араб, унда ;ам зиддият низолар кўрдим,
Шундайку бўлса ;ам асли  келажак,
Сенга очи;  ;авас ;илгим келади.
Дунё сен гўзалсан мисли келинчак,
Аммо сендан ;амма бир кам кетади.


Овруполик.   Устоз, унча ;ам ;авас ;илаверманг. Бу дунёнинг кўплаб саволларига ;али ;амон жавоб топилган эмас. Ту;улишнинг сабабини билмаймизу, ту;диришга шерик бўлмо;чи бўламиз. Биби Мариямдай бокира ;олиб ту;илмо;чи бўламиз. Исо жанобларининг ;арашларини кўтар кўтар ;илмо;чи бўлиб ту;илиш воситасини четга суриб, бокираликдан ту;илмо;чи бўламиз. Энг ёмони шундаки, ту;илиш амалиётини, ;озир уни секс, деб аташади, мо;ият кўтариб, ту;илишни ;аромга чи;арамиз ;ам.
Ахир ;аётнинг асоси, мо;ияти, ма;зи ту;илиш ва ўлиш эмасми. Биз бугун амалиётни ;ам, мо;иятни ;ам чеккага суриб одамни оддий ;илиб айтганда ясамо;дамиз. Тў;ри, моддиюнчилар бундан илгариро; ижтимоий тушунчада одамни ясаш мумкин, дейишган эди. Биз энди уни нафа;ат ижтимоий, ;атто моддий ;ам ясашга ўтдик.

Ў;ил.  Шу жойда мен бир сўз десам.
 
Ийманибгина Ў;ил сўз бошлайди.

Ў;ил.
             
;аранг, Долли бугун теле юлдузи,
Клон янгилик, деб лоф урди жа;он.
На;от эскирипти Олло;нинг сўзи,
Бизларку Худойим яратган клон.

;адислар лоф, деди араб Ал Маари,
Буро;;а ишонмай яшадик ;анча.
Отамга лоф эди ойнинг сафари,
Мен янги дунёда сини; бир парча.

Араванинг ёшин билмайди ;еч ким,
;илдиракка кимдир олади патент.
На;отки Иро;да мошин мой текин,
Бушларнинг фириби янги эмиттент.

Ота.    Тў;ри айтасан ў;лим.


Араванинг клони машина эди,
Юз йилгина ўтди янги заковат,
Бугун мошинлар ;ам эскирди, деди,
Кечагина тилга кирган ёш гўдак.

Ибн Сино. Тара;;иётнинг ;ар бир ;адами оламга янгилик, эзгуликка хизмат ;илади. Аммо улар на;от жа;он тамаддунида катта ўрин тутган му;им тамойилларни инкор ;илади. Ва;оланки, ;ар бир ихтиро айнан мана шу тара;;иёт тамаддунига хизмат ;илиши керакку.

Билмадим, интернет ;ар уйда бўлса,
Чиро;лар ўчирмай ;ўйиларми ё.
На;от эскиради му;аббат, бўса,
На;от ;аммасига фа;ат дийдиё.


Ў;ил.  Сўзини давом этдиради.

Устозлар, биз ёшлар ишонувчанмиз. Янгиликлар бизга эскиларидан танишро;. Эскиларини ишониб ;абул ;илсак, янгиларини кўриб, ушлаб, амалда ;ўллаб кўрганимиз учун ;абул ;илишимиз осонро; кечади.


Дунё ўзгарипти деса ишондим,
Су;ротнинг сўзига не дейин унда.
Отамни ранжитган ўша ёшлигим,
“Кимдан у СМС ;о; ярим тунда”.

Су;батга Ал Маарий ;ўшилади.

Ал Маарий. Ижтимоий сўз билан инсонни шакллантиришда меъёрни дунёнинг ўзидан олинг. Айни;са унутманг замон ва маконни. Ўшанда тушуниб етасиз асил, ило;ий китоблар тилин. Деди, дедиларга ўшанда ;олмайди ўрин.   

Кимгадир ўтмиши, кимга келажак,
Доимо ;олади гўё хом  хаёл.
Энг гўзал сов;адир асли бойчечак,
Дунё бизга бенико; берилган аёл.

Аёл.     Асабийлашибро; сўзга аралашади.
Яна аёл, аёл. Дунё ;ам аёл.
Сизларга аёлсиз дунёдир завол.
Дунё инти; ўтар ма;сад биз, аёл,
;аёт ўзи бир кам, асли хомхаёл.


Даврадагилар хор бўлишиб зикр айта бошлашади. Баъзилар ўрнидан туриб зикр туша бошлайди.

     Хор.    
Бизлар бу замонда нелар ;илмадик,
Бир парча лу;ма деб сочлар юлмадик,
Кечиргин Олло;им, Тангри, Худойим,
Номингни минг бора зикр ;илойин.

Ё ;а;, ;а; излаб ;а;ни сотдик биз,
Ёз ётиб ;иш ;отиб, кузга етдик биз,
Кечиргин Олло;им, Тангри, Худойим,
Номингни минг бора зикр ;илойин.

Файласуф.    Чиройли баритонда.

;уддусда ;он ялаб Маккага чопдик,
;а; излаб фалсафа - мужмала топдик,
Кечиргин Олло;им, Тангри, Худойим,
Номингни минг бора зикр ;илойин.


;амма такрорлайди.

;уддусда ;он ялаб Маккага чопдик,
;а; излаб фалсафа - мужмала топдик,
Кечиргин Олло;им, Тангри, Худойим,
Номингни минг бора зикр ;илойин.

Овруполик  солода айтади.

Руму ;ум, Сорбонда илм изламадик,
Майпараст дарвешдай жим бўзламадик,
Кечиргин Олло;им, Тангри, Худойим,
Номингни минг бора зикр ;илойин.

Хор такрорлайди.

Руму ;ум, Сорбонда илм изламадик,
Майпараст дарвешдай жим бўзламадик,
Кечиргин Олло;им, Тангри, Худойим,
Номингни минг бора зикр ;илойин.


Шоир.     Шўх овозда.

Зикрга тушсанг гар жазава дерлар,
Кофир бўб ;опти деб ;амингни ерлар.
Кечиргин Олло;им, Тангри, Худойим,
Номингни минг бора зикр ;илойин.

;аётда яшашлик шаккоклик азал,
Шаккоклик мад;ида ёзгаймиз ;азал,
Кечиргин Табиат, Тангрисан ;ойим,
Номингни минг бора зикр ;илойин.

Хор такрорлайди.

Зикрга тушсанг гар жазава дерлар,
Кофир бўб ;опти деб ;амингни ерлар.
Кечиргин Олло;им, Тангри, Худойим,
Номингни минг бора зикр ;илойин.

;аётда яшашлик шаккоклик азал,
Шаккоклик мад;ида ёзгаймиз ;азал,
Кечиргин Табиат, Тангрисан ;ойим,
Номингни минг бора зикр ;илойин.

;аззолий.

Зикр бу жаннатнинг ;амини емо;,
Аслида ;аётдан зир ;очиб кетмо;.
Кечиргин Олло;им, Тангри, Худойим,
Дардимни минг бора такрор ;илойин.

Хор такрорлайди.

Зикр бу жаннатнинг ;амини емо;,
Аслида ;аётдан зир ;очиб кетмо;.
Кечиргин Олло;им, Тангри, Худойим,
Дардимни минг бора такрор ;илойин.


Хорга ;ўшилмаган Зардўшт йў;он бас овозда куйлайди.

Зикр бу Яратган номига бир мад;,
Зикр бу Инсоннинг Олло;ига а;д.
Минг зикр ;илганлар жаннатга ил;а;.

Хор такрорлайди.


Зикр бу Яратган номига бир мад;,
Зикр бу Инсоннинг Олло;ига а;д.
Минг зикр ;илганлар жаннатга ил;а;.

Юзлари буру;;ан хор аъзолари секин секин ;аяжонларини боса бошлайди. Бироз жимликдан сўнг Зардўшт сўз бошлайди.

Зардўшт.    Биз Ашага, Тангрига илтижо ;илдик. Аммо дунё моддий ва маънавий тарафлардан бар;аёт ва мавжуддир. ;озиргина тушган зикрингиз, илгариги тилга олган намоз ва рўзангиз бу Ашага, Тангрига миннатдорлик э;сонингиз, яъни, берилган жонингизга сада;ангиздир.

Исо.    Мен жонимни сада;а ;илдим бандаларимга.
Файласуф.  Тангри бандасига жонини сада;а ;илмайди, бандасига жон сада;а ;илади. Ва бунинг миннатдорлиги учун улардан ру;ий ва моддий бадал олади..

Исо.       
            
Сада;а сўрасанг девона атаб,
Бир ;оши; ;онингга зу;ум ;илади.
Елкангга тегаркан бир ла;за офтоб,
Бунисику энди э;сон бўлади.

Форобий. Комил инсон тилидан айтадиган бўлсам, миннатдорчиликка берилган ;урбон ва борликдан берилган э;сон, етмаганга берилган сада;а, булар бош;а бош;а нарса ва тушунчаларку.

21 аср одами.

Шар;да ;ам, ;арбда ;ам асли сада;а,
Берган ва олганга гуно; бўлади.
Мабодо йўлингда топсанг бир та;а,
Кимлардир ;ир;дан бир умид ;илади.

Овруполик.     Тў;ри сўз айтдингиз,

Умрингку аслида ўзи сада;а,
Ота-онанг номи четда ;олади.
Умрингга беришиб бепул бир ба;о,
Аммо унинг нархин ;иммат олади.

Файласуф.  Шаккоклик ;илманг. Дунё бор, охират, ;исоб китоб бор. Жамият, тариху келгуси деган, оммани бош;ариш амал ва та;ал. Буларнинг ;аммаси ўзи бўлмайди, яъники, бепул ва бебадал. 

Олло;нинг э;сони жонимиз танда,
Биз яна неларни сўраб йи;лаймиз.
Жаннату дўзахни кўрмай маконда,
Уларни излашга доимо шаймиз.

Дўзахдан ;очишга сада;а бериб,
Жаннат харидига мабла; аяймиз.
Баъзида бевани ноилож кўриб,
Унга аччи; ёл;он там;а ;ўйгаймиз.

Жон ачиб гадони излаган бир чо;,
Аслида Оллони изламо; керак.
Олло;дан сада;а сўраган а;мо;,
Асосий сада;а берилган бешак.

Су;батга ;аззолий аралашади.
;аззолий.

Бировга сада;а берган эмасман,
Уларнинг ;аммаси хайр ва э;сон.
Бош;алар ;укмига ба;о бермасман,
Ўзимга сада;а ўзим бераман.

Бокира одам ;иёфасида Шайтон тилга киради.

Шайтон.
-----------------------------------------------
-----------------------------------------------
;анча берсанг доим яна бири кам.

Су;бат мавзусидан ;аяжонга тушган шоир тўл;инланиб шеър ў;ийди.

Шоир.

«Гадолардан сўраб сада;а,
Бойларига бераман ўзим»
Айш, ишратдан юрагим зада,
Мусибатда тилайман тўзим.

О, халойи;, бе;ам, бепарво
Юришларни ;адя ;ил менга.
;аёт ўзи минг дардга даво,
Гадоларга кераксиз танга.

Бир ;оши; ;он тиладим сендан,
Ахир бу ;ам бир инсон хуни.
Тилаб олган пиёлам синди,
Пешонамда бир ;улнинг куни.

Шо;ларига сада;а бериб,
Гадолардан тиланиб ўтдим.
Аслин олсам ме;робдан туриб,
Оломоннинг ;ўлини ўпдим.

На бир ме;р, на бир шаф;атни
Билмас асли ушбу оломон.
;отамликдан юрагим ;отди,
;адя бермай ўтди бу замон.

21 аср одами.    Офарин шоир. Сиз сўз усталаридан ;аёт жумбо;лари ва муаммолари четда ;олмайди. Аммо бугун фалсафанинг турлари ва йўналишлари кўпайиб кетди. Амалиётда ;ам инсон боласини унинг ру;идан, Яратганидан чал;итадиган нарса ва ;олатлар кўпайиб бормо;да. ;озир кўпгина ;олатда нима ;илишингни билмайсан киши. Бир саволга жавоб топай деган пайт унинг ор;асидан минглаб саволлар ту;илиб келаверади. ;али саволларнинг бирон ;исмига тўли;ро; жавоб топилмас экан, тавба ва таваллодан бош;а ўрин йў;. Шундай экан муножот тинглайлик, ;оло, яна биров бирон бир фикр айтар.

Катта тасбе; доналарини Машраб тўхтатади.

Машраб. Муножотни мен айтайин. ;ар томонлама олганда ;ам менинг муножот айтишим ўринлиро; чи;ар, деб ўйлайман.
Машраб.
 
Муножот

Саждага йи;илдим дилимда о;им,
Кўзларим косаси ;ам билан тўлган.
Елкамни тешмо;да бигиз ниго;инг,
Саждадан туролмай вужудим ўлган.

Суяклар гўштидан пора ;илинди,
Ру;им учиб кетди Чинвотни излаб.
Балким насабимда бордир Ал Киндий,
Тарихга илтижо ;илдим минг бўзлаб.

А;лу заковатим етган жой Замин,
Осмону фалакдан умидим йў;дир.
Ўзинг буюргансан борар жой таъмин,
Ўзингку белгилаб ;ўйган шу та;дир.

Демак, муножотга ўрин ;олмайди,
Демак, бу та;дирдан чи;олмас одам.
Бир кўплар олдингга ;ам боролмайди,
Уларнинг вужуди аслида адам.

Мен нажот изладим, шаф;ат сўрадим,
О;ларимни ёздим муножотларда.
На азлом, на ил;ом, нажот кўрмадим,
Буро; эмас чопдим кўк ;иротларда.

Та;дирга тан бермо; райимда йў;дир,
Ўзинг ато ;илдинг менда ихтиёр.
Умр ўтиб борар у учар ў;дир,
Сўзсиз муножотлар менга бўлсин ёр.

Атроф гўзалликдан шодман мен бугун,
Лек та;дир косамда ли; тўла ;амдир.
Келиб муножотни куйламо; учун,
Яшаш инсон учун энг гўзал дамдир.

Ота ў;лига ;араб:

Ота.       Яшаш ўзи гўзал, яшамо; дамдир,
             Олло; деб юкунсам болам ;ами бор,
             ;амон муножотим доим бир камдир.

Су;бат асносидан ўзига бирор хулоса олгандай бўлган шоир тасбе; тошини тўхтатиб секин монолог бошлайди.

Шоир.  Бугунги су;батдан бошим айланди. Майли мени ёмон кўрар фалсафа, ;аёт, сиёсат. Аммо яшаш учун тушунмо; керак оё;инг остидаги тошни, елкангдаги бошни, гўзаллик нима, маънавият, мафкура. Шундай экан ;олаверади энг асосий савол: 

А
Й
Т
Г
И
Н,

Н
И
М
А

Е
Т
М
А
С

С
Е
Н
Г
А

Э
Й

И
Н
С
О
Н.

Бу савол жавоби бугун мен учун,
Ани;лик ўзанин топгандай бўлди.
Балким файласуфлар чи;арар ;укум,
;ар;алай су;батдан сал кўнглим тўлди.

Та;лил ;илдим ;аётни а;лим билан,
Атрофда кўп мени “Сен орти;”, деган,
Ўйлаб кўрсам фа;ат “Мен”, етмас экан.

Форобий.      

Жа;оннинг чоклари сўкилмо;даку,
Хонликлар, ;ироллар, амирликлар йў;.
Оддий бир ;а;и;ат дунёда ;а;ку,
;ачондир тугагай охирги бир ў;.

Инсон вужудида тафаккур бар;а;,
Жа;онда яшагай фа;ат орифлар.
Гуно; саналгай ким кўтарса бармо;,
Шунда керак бўлмай ;олар ;онунлар.

Исо.

Чегара йў; эди Замин сат;ида,
Деворлар ;уришдан бошлади одам.

Форобий.

Мукаммал тафаккур етук ру;ида,
Чегара бузишдан бошлайди олам.

Файласуф.

;атто гўдакларнинг тушига кирмас:
Чегара, сиёсат, ;отиллик, зулмат.
Фа;ат инсон а;ли чегара билмас,
Дину дунлар эмас, тафаккур – хил;ат.

21 аср одами.

Эрк деган тушунча керак бўлмайди,
Озодлик одамнинг ру;ида мавжуд.
;ар одам оламда асли ўлмайди,
Унга берилади ўлмас бир вужуд.

Ибн Сино.

Тафаккур имконин  ил;ашим ;ийин,
Коинот аслида энг буюк макон.
Одам вужудидан ўчмайди ўйин,
Бунисин биласиз, тўхтамас замон.

Ота.

Дилимни гумоним кемирар тинмай,
Эртаклар ўзига айлади мафтун.
;ўл урдим келажак сенга ;еч билмай,
На;от келар экан ўшал буюк кун.

Форобий су;батга ну;та ;ўяди.

Форобий.
Заколар фикрини тингладик бугун,
Замон ўзгармапти ва сокин макон.
Умид ;илинг авлод, келар ўшал кун,
Замон ва маконнинг безаги инсон.

Ишонаман сокин ва;тнинг комида,
Секин аста бориб ўзгарар жа;он.
Ва дунёга келар мукаммал инсон.   


Рецензии