Янги замон кушиги

6  Янги замон кушиги       (ПУ)Р
    
У замонлар кайтиб келмас,
Катагонга бизни солмас,
Ота-буваларимизни
Рухини хор этмас,
Чунки энди Узбекистон
Тинч хаётга булиб посбон
Узлигини англаб олган
Мустакил гулистон.

Чекдик утмишда куп азоб,
Аммо енгилди у гирдоб.
Энди хеч ким узбеклардан
Булмагайлар хароб,
Чунки элга булиб калкон
Истиклолимиз бир жахон,
Бегуборликни айлаган
Бу жаннати макон.

Келажакдан порлар нурлар.
Кулимиздан буюк ишлар
Галабага ишонч ила
Шубхасиз келар,
Чунки бизга ёндон осмон,
Чунки келди янги замон,
Чунки энди кайтиб келмас
Хеч качон катагон.

У замонлар кайтмас асло.
Булсин биздан йирок бало.
Ислохотларимизни биз
Бажаргаймиз аъло.
Яшнагин, жон Узбекистон!
Яратганим берди имкон,
Уни бой бермасдан кулдан
Бул мангу ва омон!


Рецензии