Ватанпарвар кушиги

8      Ватанпарвар кушиги                (ПУ)Р
   

Нуроний отахонлар, муштипар онажонлар,
Шу ватаннинг асоси, авлиёлари - сиз;
Безовта килмасинлар сизларни хаяжонлар -
Баркарордир заминда мустахкам бу негиз.
Катагону сургунлар, кечинмаю суронлар -
Буйсунмади уларга сулхпарвар ватаним.
Талафоту ганимга бош эгмади углонлар!
Узбегим-кахрамонга - салому таъзим.

Накорат:

Отахонлар, акахонлар,
Бу хаётдаги буронлар -
Мардларга факат насиб булган ришта.
Онажонлар, опажонлар,
Утмишда колди хижронлар:
Энди бу дунё булур осойишта.
Сингилжонлар, укахонлар,
Аждодлар гуё жахонлар,-
Уларни юракларда мангу асранг.
Кичкинтойлар, болажонлар,
Бамисоли хур маржонлар,
Сиз юлдузлардек хамиша яркиранг.

Севимли сингилжонлар, шерюрак укахонлар,
Ифтихорли заминда ифтихорли яшанг.
Она юртнинг меросида куй, кушик ва илхомлар,-
Эл навосига доим булинг хамоханг.
Сермиллат бу дунёда узгаларда хавасни
Уйготади азалдан донишманд бу миллат.
Ривоятнинг арслонидек ёриб чикди кафасни
Келажаги буюк ва порлок мамлакат.

Накорат:

Отахонлар, акахонлар,
Бу хаётдаги буронлар -
Мардларга факат насиб булган ришта.
Онажонлар, опажонлар,
Утмишда колди хижронлар:
Энди бу дунё булур осойишта.
Сингилжонлар, укахонлар,
Аждодлар гуё жахонлар,-
Уларни юракларда мангу асранг.
Болажонлар, болажонлар,
Бамисоли хур маржонлар,
Сиз юлдузлардек хамиша яркиранг.

Онажонлар, опажонлар,
Отахонлар, акахонлар,
Сингилжонлар, укахонлар,
Болажонлар, кичкинтойлар...


Рецензии