Р. Толипова Замахшарийнинг хакикий авлоди

    Махмуд Замахшарий бундан минг йил аввал арабларга араб тили грамматикасини тузиб берган. Биз (хозирги узбеклар)нинг жуда куп олимларимизни европаликлар «араб» олимлари сифатида биладилар. Бунинг ажабланарли жойи йук. Чунки, боболаримиз араб тилида ижод килганлар. Аждодларимиз кайси тил булишидан катъи назар узини курсата олиши мумкинлигининг исботини мен Раъножон Толипова тимсолида кураман.
Бу аёл хозирги пайтда 77 ёшда. Лекин, узининг мутахассислиги рус тили учун жуда катта мехнат киляпти. Онахоннинг айтишларича, у киши ёзган рус тили грамматикаси хакидаги услубий кулланма Россиянинг узидаям йук. Ушбу методни Болгария ва Хитойлик мутахассислар куллашларини маълум килганлар.
Онахон филология фанлари доктори, профессор. Аммо тиним билмайдиган узбек онахони хозирам дарсликлар ва лугатлар устида иш олиб боряптилар. Мен у киши билан сухбатдан кейин:
–Онахон, Сиз узбек халкининг фахрисиз, Замахшарийнинг хакикий авлодисиз. Сизнинг мехнатингиз зое кетмайди, качонамдир дунё жамоатчилиги, айникса рус филологлари Сизнинг кадрингизга етади Иншо Аллох деб эътироф этганимни узим хам сезмай колдим.


Рецензии