Омадли одам

         Шеър ёзиш кишидан жуда катта махорат ва истеъдод талаб килади. Мен шеъриятни йук, шоирларни учга булган булардим.
        Биринчиси – шоирлар учун шеър ёзадиган шоирлар. Буларнинг шеърини оддий одамлар, авом тушунмайди.
        Иккинчиси – халк учун шеър ёзувчи шоирлар. Буларнинг шеъри халкка жуда манзур тушади. Кушик булса, халк севиб эшитади. Калби ором олади.
        Учинчиси – узи учун шеър ёзувчи шоирлар. Буларнинг шеърини узидан бошка хеч ким тушунмайди, укимайдиям.
       Камина шеър ёзиш борасида учинчи тоифага узини кирита олади.
       Аммо, иккинчи тоифадаги шоирларга хавас килади. Бир неча кун бурун хушовоз хонанда Хуршид Расуловнинг янги дискини Каршидан-Тошкентга келгунча таксида мазза килиб эшитиб келдим.
       Муаллифи кимлигини билмайман-у (билгач, эслатиш ниятим бор), мана бу ашула мени том маънода «таслим» этди. Четда юрган дустларимиз, уни хиргойи килиб юришлари учун, ушбу ашула матни билан  Сизларни таништирсам:



Сен хакингда турли гаплар бор
Миш-мишларга тула хар кадам
Гийбатларга килма эътибор
Кандингни ур омадли одам

Ёкмайдида узиб кетганинг
Колипларни бузиб кетганинг
Курсам дейди тузиб кетганинг
Кандингни ур омадли одам

Дуне узи бир гирром уйин
Хилватларда ракиблар тайин
Бахтинг кулиб бокса хам кийин
Кандингни ур омадли одам

Майли менга нафинг тегмасин
Гарибларга хавфинг тегмасин
Кунгилларга гапинг тегмасин
Кандингни ур омадли одам

Бисотингда каминг йук булсин
Хаётингдан дилинг тук булсин
Калб козонинг доим чуг булсин
Кандингни ур омадли одам


Рецензии