Шахар сузи этимологияси

Хурматли узбек(козок,киргиз, туркман, озарбойжон,коракалпок, уйгур, гагагуз ва бошка)лар!
Сиз харгиз узингизни каддингизни чуктирманг!
Сиз бошка халклардан урганинг, хечам таклид килманг!
Сиз иктисодий муъжиза яратишга харакат килинг, бировдан молиявий ёрдам сураб, тиланчилик килманг! Елгон гапириб килмаган ишнгизни килдим деб, бировларни алдаманг. Аллохдан суранг, Сиз албатта ютукларга иншо Оллох эришасиз!
Ёлгончилик, тиланчилик, бировларнинг хаккига куз олайтириш сизга буюрилмаган. Чунки, сиз дунёнинг икки кутбини жанг-у-жадал билан бундан деярли 4800 йил аввал забт этган – хам шох, хам  пайгамбар Зулкарнайн авлодисиз! Сизни фаравон хаёт, буюк кашфиётлар кутмокда!
Насл-насаб суриштирилади.
Менимча, яъни менинг фикримча, биз насл-насабимиз билан пайгамбарларга бориб такалмокдамиз (аслида барча одамзот Нух пайгамбар авлоди), шунинг учун кайфиятни туширишга умуман урин йуклиги билдирилмокда.
Буни карангки, инсоният тарихида биринчи бор кулига калам олиб тарих битган –  “тарих отаси” Геродот “шохлар юрти” хакида гапиради. Кадимги Хитой манбалари хам “Саи ванг” дея “шохлар юрти” хакида гапиради.
Мен купдан буён бу суз узимизда акс эттирилиши кераклиги хакида куп уйладим, изландим. Шахрихон, Шовот, Шахригуз (Шахрисабз), Хонка сузларида “шохлик” аломатлари бор. Аммо, энг оддийгина суз хечам хаёлимга келмапти.
Бу суз ШОХЛАР – SHOHLAR сузи. Ха, айни шу суздан кейинчалик ШАХАР сузи пайдо булган. SHOHLAR-SHOHHAR-SHOHAR-SHAHAR. «Всё гениальное - просто».
Нега бунчалик оддий нарсага “мен эътибор бермадим экан” деб уйлаётган булишингиз мумкин. Бу тасодиф. Бу хикмат.
Тасаввур килинг футбол матчи кетяпти. Жахон чемпионати. Финал. Узбекистон жахон тарихчилари билан финал матчини уйнаяпти. Узбекистон термасида 1-ракамда Ал Хоразмий, 2-ракамда Ал Беруний, 3-ракамда Ибн Сино, 4- ракамда Ал Фаргоний, 5-ракамда Сайдо Насафий, 6-ракамда Махмуд Кошгарий, 7-ракамда Ахмад Югнакий, 8-ракамда Юсуф Хос Хожиб, 9-ракамда Мирзо Улугбек, 10-ракамда Алишер Навоий, 11-ракамда Абулгози Баходирхон.
Жахон термасида 1-ракамда Геродот, 2-ракамда Полиен, 3-ракамда Плутарх, 4-ракамда Курций Руф, 5-ракамда Птоломей, 6-ракамда Иосиф Флавий, 7-ракамда Диодор, 8-ракамда Плиний, 9-ракамда Херман Вамбери, 10-ракамда Ломоносов, 11-ракамда Бартольд.
Уйин жуда кийин кечяпти. Матчнинг 89-дакикаси хисоб эса 0-0. Шу пайт Узбекистон командасидан Сайдо Насафий жарохат олади. Урнига алмаштиришга футболчи йук.
Шунда Узбекистон командаси мураббийси Амир Темур бобо, хеч ким уйламаган бир ишни килади. У футбол командасининг аъзоларига хизматкорлик килиб юрган мени уйинга тушириб юборади.
Бу таклифга мен эътироз билдиролмасдан, формани кийиб уйинга тушаман. Оёкларим, калтираб, танам дирдираб майдонга тушаман. Жахон терма жамоаси дарвозасига тепилган тупни Геродот кийинчилик билан кайтаради. Узбекистон терма жамоаси бурчак тупи ишлаб олади.
Охирги 90-дакика. Тупни Ал Беруний тепади. Хаммадан баландга Мирзо Улугбек сакрайди. Унинг боши билан берган зарбасини Геродот кайтаради ва йикилиб тушади. Шу пайт Абулгозий Баходирхон янада баланд сакраб тупни дарвозага йуналтиради. Бу сафар дарвозага кириб кетаётган тупни Иосиф Флавий оёги билан кайтариб каттик тепади. Шу тепилаётган тупнинг ёнидан мен турган буламан. Туп менинг корнимга тегиб, ракиб дарвозаси туридан жой олади. 1-О Узбекистон фойдасига. Уйин тугайди.
Уйиндан сунг Амир Темур бобо мени канча мактамасин, узимнинг тусатдан гол урганлигимни узим жуда яхши биламан.
    


 


Рецензии