Темур Хакимов кани?

   Бу йигитнинг такдири охирги пайтларда мени безовта килмокда. Бу йигит тугма истеъдод. Буйи басти баланд эмас. Лекин, футбол уйинида бу кусур хисобланмайди. Дунёга машхур  (узим билганларим) футболчилардан: Кевин Киган, Марадона, Беланов, Заваровларнинг хам буйи баланд эмасди. Рахматли Владимир Фёдоровнинг хам буйи новча хисобланмасди.
Лекин, футболда уйинчилар ичида нихоятда кадрланадиган зийрак уйинчилар булади. Улар голнинг “хиди”ни сезишади. Масалан, собик СССР ва Динамо Киевнинг уйинчилари Олег Блохин ва Игорь Белановлар шунака уйинчилар тоифасига кирарди.     Ха, Блохинга гап йук, унинг дриблинглар-ю, техник махорат савияси юкорилиги кузга ташланиб турарди.
Аммо, Белановнинг хатто футбол майдонида юриши, спортчиларникига ухшамасди. Лекин, гол сезиш кобилияти юкори ривожланган эди. У кандай булмасин, гол булаётган жойда, тупнинг ёнида буп коларди. Худди шундай кобилиятни мен итальян футболчилари Паоло Росси, Индзаги сиймосида курганман.
Узимизнинг футболда айнан шунга ухшаш кобилият Анвар Бердиев, Зайниддин Тожиевларда бор. Бакуда туп сураётган Баходир Насимовда хам шу истеъдод куриняпти. Куп йиллик футбол ишкибози сифатида айтаманки, ёшларимиз таркибида Мексида туп сурган Темур Хакимовдаям айни шу истеъдод бор.
Хозирги (Туркиядаги жахон биринчилигига борган) мураббий Мексикадаги турнирда бош мураббийга ёрдамчи булганлиги хакидаги хабарни эшитиб хафсалам пир булди. Уша Мексика турниридага дарвозабон хам истеъдодли йигит эди. Истеъдодларнинг муомалада оксаш аломатлари булади. Мураббийларнинг, айникса бошлик уринбосарларининг жигига тегишгандир, лекин бу ерда Ватан ори-номуси турибди...
Утган йили Темур Хакимовнинг Туркияда булиб утган жахон чемпионатида, терма жамоа сафига чакирилмаганлигини куриб, бир вактлар Виктор Тихонов деган хоккей мураббийининг Валерий Харламовдек тугма истеъдод эгасини АКШ, Канада турнирига олиб кетмаганлиги ёдимга тушди.
Темур Хакимовнинг ёши менимча 21да, хали хаммаси олдинда. Бу йигитни футболга, мамлакат термасига кайтариш керак. Бундай истеъдодлар хар куни тугилавермайди. Темур Хакимовнинг сафга кайтиши ёшларга булган эътибор хамдир. Бу йигит билан сухбат утказилиб, уни футбол сайтларида жойлаштирилса яхши буларди.

   


Рецензии