Суд. Жахолатга карши маърифат дегани

 


   «The World Justice Project» халкаро мустакил ташкилотининг дунёнинг 99 мамлакати уртасида хукук устуворлиги даражаси хакидаги утказилган рейтинг курсаткичларига кура Узбекистон Япония ва Сингапурдан кейин учинчи уринни Гонконг ва Дания билан бирга эгаллади.
   Узбекистон бу борада АКШ, Бельгия, Норвегия, Эстония, Козогистон, Россия каби мамлакатларни ортда колдирганлиги маълум килинди.
Охирги пайтларда эришилган ютукларга танкидий караш, эгалланган чуккиларда колиб кетмаслик фикри онгимизни чулгаб оляпти-ёв. Бу яхшиликдан дарак. Шунинг учун булса керак бу хабар ОАВда унчалик хам маълум килинмади.
Мен якин орада худди шундай мустакил халкаро ташкилотлар одил судловимиз хакидаям гапиришини жуда-жуда истайман.
   Аслида жахолатга карши маърифат билан курашиш, одил судлов хакидаги гапларнинг купчилигини бизнинг алломаларимиз айтиб утишган.
Шахар тинчлигининг гарови деганда уч унсур шарт булган. Улар куйидагилар:
1. Адолатли Шох;
2. Окар дарё;
3. Одил Кози.
   Яна бир томони шуки адолатли суд тизими мамлакатимизнинг халкаро нуфузини оширади. Инвесторларнинг ишончини кучайтиради.
   Биз хар бир дуоимизда тинчлик-хотиржамлик булсин деймиз.
Одил суд эса – хотиржамлик тимсолидир.
   Якин Шаркдаги Араб давлатларида хотиржамлик деганда Куръон оятлари тушунилади.
   Биз куп миллатли, турли эътикодли давлатмиз. Суд тизимимизда эса Европа ва Америка демократик давлатлари билан аввал “беллашиб” уларга етиш харакатини килайлик. 
   Бунинг учун жуда куп мехнат килиш керак. Амалий мехнат килиш керак.  Ишни судга нисбатан муносабатдан бошлаш керак.
Хамма учун кузга ташланадиган битта мисолни айтай. Уша машъум 80-йилларда “пахта иши”да товланиб, уз номини, судьялик бурчини саклаган судьяларимиз нега суд тизимимизда ишлашмаяпти? Нега улар кетишди? Уларнинг айни ишлаш пайти хозир етиб келмадимикан? Тугри ёши утгандир. Лекин адолат нуктаи назардан уларни суд тизимимизга кайтариш керак. Уларга тегишли шароит яратиб бериш керак.
   Шароит нима?
   Бировлар курганни эмас, узим курган америка судидан бир-икки кузатувларимни айтай.
   У ерда судьяларнинг ойлик маоши 10 минг доллардан юкори эди 2004 йилда. Ундан ташкари битта судьянинг 6 та ёрдамчиси бор эди. Шундан учтаси олий  маълумотли юрист эди. Иккитаси адвокатлик лицензиясига эга юристлар эди. Бу ёрдамчилар факат суд хукми, хал килув карори, ажрими билан шугулланадилар. Улар судьяга иш буйича тупланган материаллар ичидан саволлар йигиб беришади. Кейин бу саволларни судья улар билан мухокама килади. Кейин процесс давомида мана шу саволларга жавоб олинади. Кейин суднинг тегишли хулосаси кабул килинади.
Бундан ташкари судьянинг яна туртта ёрдамчиси булиб, улардан бири протокол юритади, биттаси судьяга келган телефонларга жавоб беради, яна биттаси полиция формасидаги ёрдамчи суд жараёнида тартиб саклаш учун жавоб беради, олтинчиси хатларга жавоб берувчи ёрдамчи эди шекилли. Шу олтинчисида сал адашяпман-у, лекин судьянинг ёрдамчилари олтита эканлиги рост эди.
   Суд мустакиллиги деганда аслида икки холат назарда тутилади.
   Биринчиси суд мустакиллигини таъминловчи конунлар.
   Иккинчиси мустакил, факат конунга буйсуниб карор кабул килувчи судьялар.
Америкада судьялар том маънода мустакил эдилар. Яъни, курган судьяларимнинг хаммаси кирк ёшдан утган, баъзида етмиш ёшли судьялар хам бор эди. Америка тартибига кура, судья булиш учун камида 15 йил адвокат ёки прокурор булиб ишлаш талаб этилар экан.
   Ха, америка судидай булиш учун 20-30 йил вакт камлик килади. Лекин, биров келиб суд тизимимизни яхшилаб хам бермайди-да.
   Келинг суд мустакиллигининг биринчи шарти конунларимизга мурожаат киламиз.
Биринчи навбатда бу КОНСТИТУЦИЯмиздир.
   7-модда.
   Халк давлат хокимиятининг бирдан бир манбаидир.
   Узбекистон Республикасида давлат хокимияти халк манфаатларини кузлаб ва Узбекистон Республикаси Конституцияси хамда унинг асосида кабул килинган конунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади.
Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат хокимияти ваколатларини узлаштириш, хокимият идоралари фаолиятини тухтатиб куйиш ёки тугатиш, хокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф хисобланади ва конунга биноан жавобгарликка тортишга асос булади.

   11-модда.
   Узбекистон Республикаси давлат хокимиятининг тизими - хокимиятнинг конун чикарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятига булиниши принципига асосланади.
   13-модда.
   Узбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кура инсон, унинг хаёти, эркинлиги, шаъни, кадр-киммати ва бошка дахлсиз хукуклари олий кадрият хисобланади.
Демократик хукук ва эркинликлар Конституция ва конунлар билан химоя килинади.
   15-модда.
   Узбекистон Республикасида Узбекистон Республикасининг Конституцияси ва конунларининг устунлиги сузсиз тан олинади.
Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фукаролар Конституция ва конунларга мувофик иш курадилар.
   16-модда.
   Мазкур Конституциянинг бирорта коидаси Узбекистон Республикаси хукук ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талкин этилиши мумкин эмас.
Бирорта хам конун ёки бошка норматив-хукукий хужжат Конституция нормалари ва коидаларига зид келиши мумкин эмас.
   26-модда.
   Жиноят содир этганликда айбланаётган хар бир шахснинг иши судда конуний тартибда, ошкора куриб чикилиб, унинг айби аникланмагунча у айбдор хисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга узини химоя килиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади.
  Хеч ким кийнокка солиниши, зуравонликка, шафкатсиз ёки инсон кадр-кимматини камситувчи бошка тарздаги тазйикка дучор этилиши мумкин эмас.
Хеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар утказилиши мумкин эмас.

   27-модда.
   Хар ким уз шаъни ва обрусига килинган тажовузлардан, шахсий хаётига аралашишдан химояланиш ва турар жойи дахлсизлиги хукукига эга.
Хеч ким конун назарда тутган холлардан ва тартибдан ташкари бировнинг турар жойига кириши, тинтув утказиши ёки уни куздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сузлашувлар сирини ошкор килиши мумкин эмас.

   29-модда.
   Хар ким фикрлаш, суз ва эътикод эркинлиги хукукига эга. Хар ким узи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни таркатиш хукукига эга, амалдаги конституциявий тузумга карши каратилган ахборот ва конун билан белгиланган бошка чеклашлар бундан мустаснодир.
   Фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги факат давлат сири ва бошка сирларга тааллукли булган такдирдагина конун билан чекланиши мумкин.
   43-модда.
   Давлат фукароларнинг Конституция ва конунларда мустахкамланган хукуклари ва эркинликларини таъминлайди.

   44-модда.
   Хар бир шахсга уз хукук ва эркинликларини суд оркали химоя килиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг гайриконуний хатти-харакатлари устидан судга шикоят килиш хукуки кафолатланади.

   57-модда.
   Конституциявий тузумни зурлик билан узгартиришни максад килиб куювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фукароларнинг конституциявий хукук ва эркинликларига карши чикувчи, урушни, ижтимоий, миллий, иркий ва диний адоватни таргиб килувчи, халкнинг соглиги ва маънавиятига тажовуз килувчи, шунингдек харбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний рухдаги сиёсий партияларнинг хамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти такикланади.
   Махфий жамиятлар ва уюшмалар тузиш такикланади.

      XXII боб. Узбекистон Республикасининг суд хокимияти
   
   106-модда.
   Узбекистон Республикасида суд хокимияти конун чикарувчи ва ижро этувчи хокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошка жамоат бирлашмаларидан мустакил холда иш юритади.

   107-модда.
   Узбекистон Республикасида суд тизими беш йил муддатга сайланадиган Узбекистон Республикаси Конституциявий суди, Узбекистон Республикаси Олий суди, Узбекистон Республикаси Олий хужалик суди, Коракалпогистон Республикаси фукаролик ва жиноят ишлари буйича олий судлари, Коракалпогистон Республикаси хужалик судидан, шу муддатга тайинланадиган фукаролик ва жиноят ишлари буйича вилоят ва Тошкент шахар судлари, фукаролик ва жиноят ишлари буйича туманлараро, туман, шахар судлари, харбий ва хужалик судларидан иборат.
   Судларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият курсатиш тартиби конун билан белгиланади.
   Фавкулодда судлар тузишга йул куйилмайди.
(107-модда Узбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелдаги 470-II-сон Конуни тахририда - Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 3-4-сон, 27-модда)

   108-модда.
   Узбекистон Республикаси Конституциявий суди конун чикарувчи ва ижро этувчи хокимиятларнинг хужжатлари Конституцияга канчалик мослигига доир ишларни куради.
Конституциявий суд сиёсат ва хукук сохасидаги мутахассислар орасидан - Конституциявий суд раиси, раис уринбосари ва судьяларидан, шу жумладан Коракалпогистон Республикасининг вакилидан иборат таркибда сайланади.
   Конституциявий суднинг раиси ва аъзолари депутат була олмайдилар.
   Конституциявий суднинг раиси ва аъзолари сиёсий партиялар ва харакатларнинг аъзоси булишлари ва бошка хак туланадиган лавозимни эгаллашлари мумкин эмас.
   Конституциявий суд судьялари дахлсизлик хукукидан фойдаланадилар.
   Конституциявий суд судьялари уз фаолиятларида мустакилдирлар ва факат Узбекистон Республикаси Конституциясига буйсунадилар.

   109-модда.
   Узбекистон Республикаси Конституциявий суди:
1) Узбекистон Республикаси конунларининг ва Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари карорларининг, Узбекистон Республикаси Президенти фармонларининг, Хукуматнинг ва махаллий давлат хокимияти органлари карорларининг, Узбекистон Республикасининг давлатлараро шартномавий ва бошка мажбуриятлари Узбекистон Республикасининг Конституциясига мослигини аниклайди;
2) Коракалпогистон Республикаси Конституцияси Узбекистон Республикасининг Конституциясига, Коракалпогистон Республикаси конунлари Узбекистон Республикасининг конунларига мувофиклиги тугрисида хулоса беради;
3) Узбекистон Республикасининг Конституцияси ва конунлари нормаларига шарх беради;
4) Узбекистон Республикасининг Конституцияси ва конунлари билан берилган ваколат доирасида бошка ишларни хам куриб чикади.
Конституциявий суднинг карорлари матбуотда эълон килинган пайтдан бошлаб кучга киради. Улар катьий ва улар устидан шикоят килиш мумкин эмас.
Конституциявий судни ташкил этиш ва унинг фаолият курсатиш тартиби конун билан белгиланади.
(109-модда Узбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелдаги 470-II-сон Конуни тахририда - Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 3-4-сон, 27-модда)

    110-модда.
    Узбекистон Республикаси Олий суди фукаролик, жиноий ва маъмурий суд ишларини юритиш сохасида суд хокимиятининг олий органи хисобланади.
У томонидан кабул килинган хужжатлар катьий ва Узбекистон Республикасининг барча худудида бажарилиши мажбурийдир.
    Узбекистон Республикаси Олий суди Коракалпогистон Республикаси олий судлари, вилоятлар, шахарлар, туманлараро, туман судлари ва харбий судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш хукукига эга.
(110-модда Узбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелдаги 470-II-сон Конуни тахририда - Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 3-4-сон, 27-модда)

   111-модда.
   Мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар уртасидаги, шунингдек тадбиркорлар уртасидаги, иктисодиёт сохасида ва уни бошкариш жараёнида вужудга келадиган хужалик низоларини хал этиш Олий хужалик суди ва хужалик судлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.

   112-модда.
   Судьялар мустакилдирлар, факат конунга буйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йул куйилмайди ва бундай аралашиш конунга мувофик жавобгарликка сабаб булади.
Судьяларнинг дахлсизлиги конун билан кафолатланади.
   Судьялар сенатор, давлат хокимияти вакиллик органларининг депутати булиши мумкин эмас.
   Судьялар сиёсий партияларнинг аъзоси булиши, сиёсий харакатларда иштирок этиши, шунингдек илмий ва педагогик фаолиятдан ташкари хак туланадиган бошка бирон-бир фаолият турлари билан шугулланиши мумкин эмас.
   Судья ваколат муддати тугагунга кадар судьялик вазифасидан конунда курсатилган асослар булгандагина озод этилиши мумкин.
(112-модда Узбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелдаги 470-II-сон Конуни тахририда - Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 3-4-сон, 27-модда)

    113-модда.
    Хамма судларда ишлар очик курилади. Ишларни ёпик мажлисда тинглашга конунда белгиланган холлардагина йул куйилади.

    114-модда.
    Суд хокимияти чикарган хужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фукаролар учун мажбурийдир.


    116-модда.
    Айбланувчи химояланиш хукуки билан таъминланади.
    Тергов ва суд ишини юритишнинг хар кандай боскичида малакали юридик ёрдам олиш хукуки кафолатланади. Фукароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият курсатади. Адвокатурани ташкил этиш ва унинг иш тартиби конун билан белгиланади.

    Мана шу моддаларнинг узиёк, мустакило суд тизими ишига аралаши Конституциявий тизимимизга карши чикиш деган маънони беради, десам адашмайман.
Энди одил судловни таъминлаш буйича Жиноят Кодексимиздаги моддаларга эътибор беринг:
         3-модда. Кодекснинг принциплари
    Жиноят кодекси конунийлик, фукароларнинг конун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик, айб учун жавобгарлик, жавобгарликнинг мукаррарлиги принципларига асосланади.
         4-модда. Конунийлик принципи
    Содир этилган килмишнинг жиноийлиги, жазога сазоворлиги ва бошка хукукий окибатлари факат Жиноят кодекси билан белгиланади.
Хеч ким суднинг хукми булмай туриб жиноят содир килишда айбли деб топилиши ва конунга хилоф равишда жазога тортилиши мумкин эмас. Жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахс конунда белгиланган хукуклардан фойдаланади ва мажбуриятларни бажаради.
         7-модда. Инсонпарварлик принципи
    Жазо ва бошка хукукий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон кадр-кимматини камситиш максадини кузламайди.
    Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлокан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур хамда етарли буладиган жазо тайинланиши ёки бошка хукукий таъсир чораси кулланилиши керак.
    Жазолашдан кузланган максадга ушбу Кодекс Махсус кисмининг тегишли моддаларида назарда тутилган енгилрок чораларни куллаш оркали эришиб булмайдиган такдирдагина огиррок жазо чоралари тайинланиши мумкин.

         8-модда. Одиллик принципи
    Жиноят содир этишда айбдор булган шахсга нисбатан кулланиладиган жазо ёки бошка хукукий таъсир чораси одилона булиши, яъни жиноятнинг огир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофик булиши керак.
    Хеч ким айнан битта жиноят учун икки марта жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

         9-модда. Айб учун жавобгарлик принципи
    Шахс конунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли килмишлари учунгина жавобгар булади.

         10-модда. Жавобгарликнинг мукаррарлиги принципи
    Килмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аникланган хар бир шахс жавобгарликка тортилиши шарт.
               
                XVI боб. Одил судловга карши жиноятлар

   230-модда. Айбсиз кишини жавобгарликка тортиш
   Суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан айбсизлиги аён булган шахсни ижтимоий хавфли килмишни содир этганликда айблаб жавобгарликка тортиш -
беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
   Уша харакат огир ёки ута огир ижтимоий хавфли килмиш содир этганликда айблаб содир этилса, - беш йилдан саккиз йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.

   231-модда. Адолатсиз хукм, хал килув карори, ажрим ёки карор чикариш
   Олдиндан била туриб, адолатсиз хукм, хал килув карори, ажрим ёки карор чикариш -
беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
   Уша харакат одам улишига ёки бошка огир окибатларга сабаб булса, -
беш йилдан ун йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. 


Рецензии