Узбекларни бошкариш
СССР таркалиши албатта, катта фожеа булди. Хар кандай таркалиш хам огрикли булади. «Булинганни бури ер, айрилганни айик»; «бирлашган узар, бирлашмаган тузар»; «маслахатли тун тор келмас»; «маслахатли туй таркамас» ва шунга ухшаш маколлар, урф-одатларимиз, кон-конимизга сингиб кетган.
Хуш, СССР каби энг катта мамлакат таркалди.
Кайси халк камрок азият чекди?
Шу йулда ким камрок адашди? деган савол пайдо булади.
СССРни сакланиб колишини охиригача биз чидаб бердик десам хато эмас. Эсимда бор, Юртбошимиз Россияликлар рубль зонасидан бизни чикариб юборганларида, кандай хаяжон билан гапирганлари. Биз, уша гапларнинг маънисини энди, энди, тушуняпмиз. Энг масъулиятли лахзаларда хамон МДХ худудида барча масъулият Юртбошимиз зиммасида турибди !!!???
МДХнинг охирги учрашувини эсланг.
Мезбон Ок русия мамлакати Етакчиси Ота билан учрашганиданок айтган биринчи гапи:
–Узр, мен сизнинг топширигингизни бажаролмадим, Кия Эвнинг Сардорини учрашувга келтиролмадим. Унинг урнига элчиси катнашади!
90-йиллар бошида Россиядаги шокотерапия бу америкалик иктисодчиларнинг найранги эканлиги энди аён булди. Уша пайтдаги Русиядаги кинохроника кадрларини бир куринг, кучаларда ётган камбагал-бечораларнинг ахволини, ишсизлик, кашшоклик. Кашшокликдан тугилган жиноятчиликнинг авж олиши, тус-туполонлар...
Шокотерапия керакми, йуклигини биз билмасдик. Тугрироги нарх-навони ушламасдан куйиб юбориш нималарга олиб келиши мумкинлигини тасаввур килувчи молиячилар ичимизда йук эди хисоби.
Ёки саволни бошкачарок куямиз.
Яъни, худди росссидагига ухшаш очарчилик ва жиноятчилик авж олишига узбек халки сазовормиди ёки йукмиди?
Йук экан.
Шукурким, уша пайтда молиячи киши узбекнинг пешонасига ёзилган экан. Шокотерапиядан бутунлай воз кечилди. Такрорлаш булсаям, айтиб утай, Мустакилликдан сунг, яъни 90-йилларнинг бошларида россияликлар бизнинг юртимизга гастарбайтерликка келардилар! Шундаям биз уларни шалок-мазах килганимиз йук, кувганимиз йук.
2000 йилларнинг бошида яна катта бир синов булди. Ойропа Иттифокининг кредитини олишдан Парвардигорнинг узи саклаган экан. Энергоресурслар давлат монополиясида булишиям уша пайтдаги тугри кадам экан. Шамол энергияси, куёш энергияси хусусий булгани менимча яхши. Агар, кимдир бу фикримнинг нотугрилигини асослаб берса, унгаям кунаман. Лекин, уяли телефонларнинг хусусийлиги менинг фикримда соглом фикр уруглари куплигини исботлайди.
Узбеклар СССР пайтидаям донишмандлик билан иш юритганлигига бир мисолни айтиб берай.
Бир грузин 70-йилларнинг бошида Тошкентга келади. У шахар айланади, Ленин номидаги музейга киради, Ленин номли метрога тушади, Ленин номли мактабга боради, хуллас жуда куп жойларда Ленин, Ильич, Ульянов, Крупская номидаги иморатларни куради-да, тоглик халкларга хос чидамсизлик билан “нима мунча Ленинни улуглайсизлар” деб норозилик билдиради. Шунда, унинг узбек хамрохи, –нима бупти? Ленин номи хисобига бино куриляпти-ку”-дейди. Буни карангки, Ленин номи унут булсаям, бинолар колди. Узбекистон СССР давридаям, давлат бошкарувида етакчи ролда булган. Масалан, Усмон Юсупов Сталиннинг хонасига суроксиз кириб кетадиган кишилардан бири булган. Уруш давридаям Россиядан келган канчадан-канча етим-есирларни узбек халки уз багрига олди-ку!
Шароф Рашидов давридаям узбек давлатчилиги дунёкараши СССРда устунлик килган. Халклар уртасида дустлик, тукин-сочинлик, мехмондустлик булар хаммаси узбек менталитетига хос нарсалардир.
Узбекистонда яшовчи баъзи бошка миллат вакиллари – ижодкорлар, шоирлар, рассомлар, давлат мансабдорлари ёки оддий фукаролар гох-гохида узларининг миллий устунлигини намойиш килиш максадида масъул лавозимда утирган, бой миллатдошларини, ОАВларида рахбарлик килаётган вакилларини огиз купиртириб мактаган холатларига дуч келаман.
Мен уз миллатимни сабр борасида, дунёдаги биронта халкдан кам деб хисобламайман.
Узбек халкида саломлашиш одобининг узиёк барча саволларга жавоб.
Бир танишим такдир такозоси билан азалдан узбеклар яратган шахар –Семизкентга ишга борибди. Унинг болаларини уша ерлик бошка миллат вакиллари даврага кушмай, анча вактгача, ажратиб ташлашипти. Болалар-а?
Тошкентда хукукни мухофаза килувчи идораларда ишлаб нафакага чиккан бир киши Каршидан таксига утириб, хайдовчига Семизкент озик-овкат бозорига хайдашни буюрибди. Келишибди. Бояги юртдошимиз сотувчиларга узбек тилида мурожаат килса, “сен бизга русча ёки махаллий тилда гапир”, дермиш. Хайратдан ёка ушлаган юртдошимиз шу шахарлик собик хизматдошларини чакириб, сотувчиларнинг “нега бундай дейишаётгани”ни тушунмаганлигини хаяжон билан гапириб берибди.
Мана шунака миллатчиликнинг майда уруглари Кия Эвдаям бошланганди. Улар бир кунни бутун мамлакат буйлаб кияэв тилида гапириш хакидаги буйрукдан бошлашди. Кейин тарихни бузишди. Кейин бегоналар уларнинг узаро зиддиятидан фойдаланишди.
Миллатчилик узбек халкига умуман ёт, лекин, узбек халкини, Узбекистондаги тинчлик-хотиржамликни куролмовчилар хам бор.
Бу масалада ечимни иймон илми ечиб берсин!
Куръонда мусофирнинг, яъни, мехмоннинг кунглини олиш лозимлиги таъкидланади. “Чакирилган мехмонни пайгамбар, чакирилмаган мехмонни Аллох юборади” дейилади иймонимиз булокларида. “Кули ва тили билан бировга озор бермаган киши хакикий мусулмондир”, дейдилар Расули Акрам.
Яна Расули Акрам адолатли Эрон шохи (гайридин булса-да) даврида тугилганман деганлар.
Узбек халкини бирон-бир мансаб эгаси булганингиз билан мехрини козонолмайсиз. Чунки, бу мамлакатда шохлар куп утган.
Утган йили Йулчиев Селегир деган ёшлар оромгохида Бойназаров етакчилигидаги мамлакат 550 йиллигини нишонлаётгани хакидаги саволга, Бойназаров Элбошилик килаётган худудда хеч качон марказлашган давлат булмаганини айтиб, огасини бироз хафа килиб куйди.
Тарихни яхшилаб укисангиз бизда Марказлашган империя пой тахти булган шахарлар жуда куп – Шахрисабз, Карши, Термез, Семизкент, Билк Кора, Бойкент, Кукон, Маргилон, Андижон, Наманган, Хива, Ургенч, Шохрухия ва хоказо...
Узбек халкини бошкармокчимисиз?
Ундай булса, хокимият бошкарувида узбек миллати вакиллари энг куп булган Кашкадарёга боринг.
Янада манзилни аниклаштираман, атроф-чети деярли барчаси узбек кишлокларидан иборат булган Чиял бозорига боринг.
Эрталабдан, бозор таркагунга кадар, одамлар уртасида бирон-бир бакирик-чакирикни эшитмайсиз. Угрилик умуман йук. Одамлар еб-ичиб, музика эшитиб хуш кайфиятда таркалаётганини кузатасиз.
Узбекларни бошкармокчи булсангиз, унинг энг осон йули уларга ТЕГИНМАНГ!
Мен бир гапни айтай, кузатишларим шуни билдирмокдаки, Парвардигорим дунёда энг сабрли, иймони самимий одамлари куп узбек халкини янада мартабасини кутармокда. Узбекистондаги адолатли Юртбоши, тинчлик, хотиржамлик, катаклизмларнинг йуклиги шундан далолат (аммо, озгина зулм килган кишиларнинг хатти-харакати булган пайтда, уша золимларнинг боши узра чакмок, баъзида Аллох томонидан, баъзида Юртбошимиз томонидан тезда тушиб турганигаям эътибор беринг).
Юридик тилда айтганда, уларнинг ишлашга (Куръон тили билан кечалари иложи булса ишламанг, бировларни ишлатманг), дам олишга (шанба, якшанба, байрамларда мажлис чакирманг), ибодат килишга (электр энергияси, газ, сув билан таъминлаб куйинг), уз иш хакини (дебитор ва кредитор карзларни вужудга келтирманг), адолат (адолатсиз хукм ва карорлар устидан шикоят килиб) талаб килишга булган хукукини хурмат килинг.
Бу дард нега битилди?
Уша куни Юртбошимиз тадбиркорларнинг химояси тугрисида гапириб, бир огиз гап билан судьяларнинг хам танобини тортишга кучимиз етади, деб айтдилар. Отанинг пурмаъно гаплари тагида жуда катта статистик маълумотлар бор. Ха, хакикатда охирги олти-етти йил ичида, узбек миллатига умуман хос булмаган одат, одамларни кама-кама компанияси, суд хокимиятининг кучсизлигидан адолатсиз суд хукмлари чикариш авж олиб кетди. Гдлян-Ивановлар даврига нисбатан камалганлар сони менинг назаримда купдай куриняпти.
Ха, ушанда улар СССРдан келганди. Хозирчи? Нега бундай буляпти?
Агар судимиз мустакил ва адолатли булганида, хеч кимнинг таъсирига тушмай факат конунга буйсунганида бундай булмасди.
Свидетельство о публикации №215022301185