Дилдан утган гаплар

***
Одамлар, келинглар, Одам булайлик. Аклимиз етмаган нарсаларга бурнимизни сукмайлик.Сиздан илтимос киламан, милатдошлар. замондошлар. Кейин уйламай-нетмай килган хатомиз учун уялиб юрмайлик. Хали хам кеч эмас. "Эсимиз борида этагимизни ёпайлик", азбаройи Худо...

***
Мен бахтли эдим ва хозир хам бахтиёрман. Бирок мени йиглатган, бахтсиз килган сизлар буласизлар, одамлар! Такдир эмас, Аллох эмас, хаттоки шайтон хам эмас. Афсуски, сизлар...

***
Мен учун оламдаги энг ашаддий куриниш – бу арслоннинг охуга ташланишидир.Бу холат мени негадир утдан олиб чукка солаверади, солаверади. Баъзан жон-теримдан айриб хам ташлайди. Сабаби, бу манзарада мен биз яшаётган оламнинг тамойилини кураман.

***
Атрофимда юрганларнинг баъзилари менга нисбатан уюштирилган фитналарнинг ким томонидан ва нима сабабдан уюштирилганлигини яхши билишади ва уларда узлари хам жон деб иштирок этишган, бирок бу хакда хеч качон очик айтишмайди.

***
Одамлар, энди эса менга бироз якинрок келинг - сизларни мазза килиб бир кучоклаб олай. Мабодо баъзан камчилигингизгни юзингизга солган булсам - буни азбаройи Худо сизни яхши курганлигимдан ва хакикий Одам сифатида курмокчи булганлигимдан килдим, холос.


Рецензии