2. Тарихни диний китоблар оркали тиклаш

Узбек тилшунослиги учун янги йуналиш

Инсонга куриш, эшитиш, хид билиш, таъм билиш, гапириш, уз танаси оркали хароратни сезиш, хотирлаш кобилиятлари берилган.
Буларнинг хар бири алохида уз хакикатига эга. Мисол учун куз товусни – «гузал», «ажойиб», «бетакрор» деб аташи мумкин. Аммо, унинг дагал товушини эшитган кулок бу хулосага рози булмайди. Ош чиройли килиб сузилган булиши мумкин, бирок унинг тузи кам булса, бу ош тил учун яхши таом хисобланмайди.
Бахор фаслида кор ёгиши мумкин, аммо кун каттик совумаслигини биламиз. Кишда куёш чараклаб туриши, аммо совук шамол туфайли касалланиб колиш мумкин. Инсон умри давомида бировнинг килган ёмонлигини эслаб юриши мумкин. Аксинча, бировнинг килган яхшилиги хам унинг умри давомида хотирланиб колиши мумкин.
Мана шу сезги – кобилиятларининг бир маромда сакланиши инсоният тарихида ёзув туфайли авлодлардан авлодларга етиб борадиган куприк вазифасини бажариб келди. Кейин фотоаппаратлар, магнитофонлар, кинокамералар, видеокамералар ишлаб чикарилди.
Аммо, баъзи холларда ёлгончиликни узига касб килган кишилар барча касб эгалари ичидан топилаверди. Уша иккиюзламачи олимлар (уларни олим дейишга хам тили бормайди кишининг) эски Китоблар, асарлар матнини чатдилар, кушдилар, буздилар, «янгиликлар» киритдилар. Кейинги кашфиёт сохиблари хам бундай касофатдан кутилиб колмадилар. Фотолар, кинокадрлар монтаж килинди.
Хуллас, хеч бир усул абсолют хакикатни акс эттиради деган гоя колмади, атеист олимлар наздида.
Аммо, Куръон узгармади !!!
Уни хеч ким узгартиролмади.
Ундаги тарих хакидаги матнлар нима хакда эканлиги насроний олимларни хам, мусулмон олимларни хам, атеист, буддавий олимларни хам анча вактдан буён кизиктиргани йук.
Агар узбек олимларидан мисол келтирсам Алишер Навоий давридан хозирга кадар жуда кам олимларни бу иш билан шугулландилар, холос.
Атеист – Худосизлик шароитида илм олган замонавий узбек олимлари хакида гапирмаса хам булади.
Мен узбек зиёлисиман деган барча кишиларни Куръонда кайд этилган икки киши хакидаги фактга эътиборларини жалб этмокчиман. Олдинги маколаларимда, асарларимда бу гапларни бошкачарок услубда айтганман. Илмий тил билан айтганда бироз шошкалоклик килганман. Таъбир жоиз булса юк ортилган вагондаги кимматбахо юкларни манзилга олиб борибман-у, вагонларни тортиб борадиган паровоз оркада колиб кетибди. Энди паровозни олиб боришга тугри келяпти. «Устоз курмаган шогирд хар макомга йургалар» маколи айнан менга нисбатан олдиндан айтилган макол экан. Ёки аскиячиларимиз бир-бирларига «Сиддикжон ака гулмисиз, райхонмисиз, жамбилмисиз?» деб мурожаат килишганда иккинчиси узбекона дангалига «Айтганингизман» дейди. Худди шу каби сиз мендан «хукукшуносмисиз, тилшуносмисиз, тарихчимисиз» деб сурасангиз мен хам хозирча «Айтганингизман» деб жавоб бераман.
Тугри, бу масалада Узбекистонда менинг устозим йук. Чунки, бу фан Узбекистонда аввал укитилмаган. Хозир хам расмий фан сифатида тан олингани йук. Шу билан биргаликда, бутун дунё тилшунослари уртасида хам тулигича тан олингани йук. Вахоланки, бу фан Европада пайдо булганига 200 йил буляпти.
Унинг пайдо булиши европада XIX –асрнинг 10-30 йилларида хиндевропа тилининг юзага келиши билан боглик. Хиндевропа тиллари асосчилари хисобланмиш Ф.Бопп ва Р.Раск билан боглик. Шунингдек германист Я.Грим ва А.Потт фонетикада тарихий таккослаш назариясини яратдилар. Бу эса тилшуносликда тарихий таккослаш назарияси деган янги йуналиш келиб чикишига сабаб булди.
XIX –асрнинг 50 – йилларида А.Шлейхер томонидан бу сохада катта ишлар килинади. Ёзма манбаларга кадар тилшуносликка оид фактларни исботлаш методикасини яратиш XIX –асрнинг охирги чорагида К.Бругман, Ф.Соссюр томонидан амалга оширилади.
Улар яратган услуб замонавий тилшуносликда тарихий-таккослаш назарияси асосини ташкил этади; охирги ун йилликларда бу назария янги илмий тадкикот услублари билан бойитилмокда.
1903 йилда даниялик олим Холгер Педерсен хиндевропа тилларининг семит-хамит, урол ва бошка тил оилалари билан узаро кариндошлиги хакида фикр билдириб уларни жамлаш хисобига «катта оила» яратиб улар ягона боботилга бориб бирлашишини айтиб щша боботил номини Ностратика деб атади. Бу ердаги «ностер»  сузи, лотин тилида «бизники» маъносини англатади.
Холгер Педерсеннинг назарияси кишилик олмошларининг бир хиллигига асосланарди. Мисол учун мордва тилида «мон», «тон», «сон» сузлари «мен», «сен»,  «у» маъносини берса, француз тилидаги айни шундай товушлар «менинг» (мой), «сенинг» (твой), «унинг» (его) маъносини беради. Вахоланки, мордва тили хиндевропа оиласига мансуб эмас.
Х. Педерсеннинг назариясидан сунг дунё олимлари турли тил оилаларидаги умумий узакларни топа бошладилар. Мисол учун «Ном»ни англатувчи суз хиндевропаликларда, юкагирларда, кушит, финн-угор тиллари ва бошка тилларда бир хиллиги маълум булди. Балким, бу оддий тасодифдир? Ёки у тилдан бу тилган узлашганмикин? Кадимги узаро богликлик изларини кандай топиш мумкин? Тилшуносларнинг фикрича хиндевропа тиллари парчаланишига олти минг йиллар булган. Унда ностратик тилларнинг парчаланиш жарёни ундан хам олдин булган.
Рус олими А.Б.Долгопольскийнинг айтишича, ностратик тилларда тасодифий ухшашликлар эхтимоли жуда кам. Бундан суз узаклари тасодифан эмас балки, маълум конуниятга буйсунган холда бир хил чикади. Бу конунийлик уларнинг кадимда кардошлигини билдиради.
А.Б. Долгопольский «ностратик («бизнинг») тиллар» термини омадли уйлаб топилган атама деб хисобламасди. Агар хиндевропа, уроллик ва бошка халклар гапирадиган бу тилни ностратик дейилса, «малайя, хитой, конголезлар бу тилни «вестратик» (сизларники) деб аташлари керакми?» дейди ва ностратика сузи урнига «борей тиллари» (юнон тилида «бореас - шимол») атамасини куллашни таклиф этади. Мисол тарикасида австроосиё, малайя-полинезия ва бошка бир неча тилларни узида бирлаштирувчи  «австрик тиллар» (лотинча «жанубий») оиласини келтиради.
Ностратик тилларнинг аниклаш услуби ностратик ва шимолий тил оилаларининг кадимий богликлиги мавжудлигидан келиб чикиб, бир тилдаги товуш иккинчи оила тилларида маълум конуниятлар асосида жаранглашини топишдир.
Айнан шу конуниятлар формуласини А.Б.Долгопольский кидириб юрган пайтда бошка совет тилшуноси В.М.Иллич-Свитич бир неча тил оилаларидаги сузлардаги узакларнинг жаранглаши ва маъноси хам деярли бир хил эканлиги хакида жиддий формулаларни таклиф килди. Унинг хулосасига кура Шимол тиллари парчаланиши оркали хиндевропа, урол, картвель ва бошка тилларга узак сузлар берган булиб чикди.
 Аммо, олим 1966 йилда автофалокат туфайли 32 ёшида вафот этганича, унинг ишлари охиригача етмай колди.
В. М. Иллич-Свитичнинг олиб борган тадкикотлари уша совет даври учун жуда хавфли эди. Чунки, тилларнинг кариндошлиги охир окибат боботил назариясига олиб борар, бу эса одамнинг пайдо булиши хакидаги Инжилда айтилган Одам Ато ва Момо Хавво ривоятини тасдиклаш эди. Яъни, СССР коммунистларининг Дарвин назариясига мувофик уйлаб топган асосий маънавий ютуги булмиш Инсон маймундан пайдо булганлиги хакидаги акидасини чилпарчин килиб ташларди. Чунки, бутун бошли коммунистик гоя айнан мана шу акидага курилган эди.
Шунинг учун хам тилшуносликда тарихий таккослаш назарияси СССРда укитилмади, олиб борилган тадкикотлар яширинча услубда булди. Бу гаплар хам чойхона, ресторан, кафедан ташкарига чикмади.
СССР таркалишидан бироз олдин Куръон юртимизга кириб келди. Уни олимларимиз узбек тилига таржима килдилар. Биз биринчи бор очик холда бу Китобда нималар ёзилганлигини билдик. Кимлардир уни укимади, укий олмади. Укиган билан тафаккур кила олмади. Шундай булса-да узбек халкининг жуда купчилиги бу Китобнинг маъносини тушунишга харакат килиб курди.
Инсоният яралганидан буён жуда куп китоблар ёзилди. Уларнинг сони миллиарддан купдир балким. Аммо, Куръон каби хеч кайси бир Китоб матни иккинчи бор узгаришга учрамади.
Демак, хар бир соха вакили Куръон сузларидан иктибос келтирар экан. Бу Китобнинг ер юзидаги ёзма манбаларнинг энг ишончлиси эканлигини билиши шарт.


Рецензии