Бизким Турон шохлари

«Бизким малики Турон, амири Туркистон миллатларнинг энг кадими, туркнинг бош бугинимиз!» Амир Темурга тегишли деб хисобланмиш ушбу эътирофни хар бир турк фарзанди уз калби турида саклаб келади. Хозирги пайтда туркий халклар алохида давлат, автоном республика, вилоятларда яшашмокда. Шундай булса-да уларнинг алохида хар бири узини  «туркийларнинг энг кадим авлоди айнан бизмиз» дейишдан кайтишмайди. Аммо, Турон, Туркистон кадимда кайси географик худудда жойлашган булса, хозир хам уша ердан силжигани йук. Уларга бу гапни яхши гап билан тушунтириш махол. Бунинг учун кучли мантик – далиллар билан кувватланган мантик керак. 
Одамнинг яратилиши, унга жон ато этилиши ва жаннатдан кувилиши вокеаларининг туркий (узбек) миллий анъанаси ва сузида кандай акс этганлигини куриб чикамиз.
Хоразм лазгиси узбек миллий ракси. Унинг ижроси, уни томоша килган бутун дунё ахлини узига лол этиб булди. Кайси халк вакиллари унинг ижро этилишини куришидан катъи назар бу ракснинг кандайдир жозибаси узига ром этишини билмай колади.
Албатта-да, туркийлар фалсафасига кура, Лазги – одамзод томонидан ижро этилган дунёдаги энг биринчи ракс !!!
Унинг маъниси шундай:
–Тангри Таоло тупрокдан одамни яратади ва унга жон киритмокчи булади. Жон эса лойнинг ичига киришни истамайди. Шунда Аллох найга куй чалишни буюради. Куй аввал секин, уктин-уктин чалинади, жон лойдан ясалган шакл – одам танасига муссика садоларига мос холда кира бошлайди. Рухнинг асосий кисми юкори ноталарда  тез-тез, шух наволар оркали киради.
Якинда интернетда эълон килинди инглиз олимларининг аниклашича одам танасидаги ген хромосомалари харакати  одам раксини эслатармиш.
Лазги ракси Кавказда яшовчи туркий халклар анъаналарида хам бор. Факат улардаги ракснинг мусикаси, бир хил шух ноталардан иборат.
Одамнинг лойдан яратилиши хакидаги сузлар Инжилда хам, Куръонда хам бор. Аммо, рухнинг инсон танасига киритилиши айтилмаган. Бу холат туркий халклар анъанасида сакланиб колгани учун шундайдир балки.
Яна бир кадимги муаммо.
Одам ва Хавво кайси мевани егани учун  жаннатдан кувилди?
Одам Ато ва Момо Хаввонинг макони  жаннатда эди. Тангри Таоло уларга жаннатда бемалол яшашлари, ундаги неъматлар ичида биттасидан ташкари, бошка барчасидан тановвул килишига рухсат берганди. Бу дарахтнинг номи ва унинг меваси кайси булганлиги Инжилда хам, Куръонда хам айтилмайди.
Узини дунёнинг энг кадимги халки хисобламиш туркий халкларда эса бу дарахтнинг номи хам, унинг меваси номи хам айтилган.
Бу дарахнинг номи ва меваси – ОЛМА. Нега энди олма? Чунки, уни ОЛ МА! дейилганди, Хавво эса Шайтонинг гапига учиб уни олиб куйди.
Олчи, олволи – буларни олиш мумкин эди. Аммо, бу мевани олиш мумкин эмасди. Шунинг учун унинг номи «ОЛ» + «МА» эди.


Рецензии