Суд тизимини адолатга солиш колипи яратиляпти

               

  Мамлакатимиз Рахбарининг ушбу Фармони мамлакатимиздаги демократик тараккиёт йулида оламшумул кадам булди!
  Суд тизими Конституцияга мувофик, учинчи Хокимият деб аталса-да, унинг мавкеини мустахкамлайдиган тирсаклар яратилмаган эди.  Куп гапириларди-ю, амалиётда кулланилмас эди.
  Мамлакатимиз Президентининг суд хукук сохасидаги учта Фармонлари жуда катта тарихий ахамиятга молик хужжат булди
  Навбатдаги Фармон оркали эса Узбекистон демократик суд тизими яратилиши йулида катта кадам ташлади!
 Конунчилик палатаси депутатлари, хусусан суд хукук масалалари Кумитаси  учун «айни терлайдиган» вакт етиб келди. Мамлакатимиз рахбариятига куч кувват тилаймиз!

Узбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тугрисида

Узбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Мамлакатни янада ривожлантиришнинг устувор йуналишларидан бири суд тизимини изчил демократлаштириш, суд хокимиятининг мустакиллиги тугрисидаги конституциявий нормаларга катъий риоя этилишини таъминлаш хисобланади.
Утган йиллар давомида судни хокимиятнинг мустакил ва алохида тармоги сифатида ташкил этиш, уни утмишдаги жазолаш органидан инсон хукук ва эркинликларини мухофаза килувчи хамда ишончли химоя килувчи давлатнинг чинакам мустакил институтига айлантириш буйича салмокли ишлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш тартибини янада такомиллаштириш зарур. Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш буйича олий малака комиссияси аник хукукий макомга эга эмас, уз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади ва чекланган ваколатларга эга.
Бундан ташкари, суд хокимиятининг икки олий органи — Узбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хужалик судининг мавжудлиги суд тизимини бошкариш вазифаларининг такрорланишига, ягона суд амалиёти таъминланмаслигига олиб келмокда.
Харбий суд судьяларининг Узбекистон Республикаси Куролли Кучлари таркибига киритилганлиги, адлия органлари томонидан умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника жихатидан ва молиявий таъминлаш тартиби суд хокимиятининг мустакиллиги тамойилига мувофик келмаяпти.
Судлар тизимининг амалдаги тузилмаси ва штат бирлиги хизмат вазифаларини окилона таксимлаш имконини бермаяпти, бу эса уларни замон талабларини инобатга олган холда такомиллаштириш ва макбуллаштиришни талаб этади.
Фукаролар ва тадбиркорлик субъектларининг хукуклари, эркинликлари, конуний манфаатларининг ишончли суд химоясини таъминлаш, маъмурий суд иш юритувини амалга ошириш буйича конституциявий нормани, шунингдек ахолининг хукукий маданиятини ошириш зарурати маъмурий судлар тизимини ташкил этишни такозо этмокда.
Суд хокимиятининг чинакам мустакиллигини таъминлаш, судлар фаолияти -самарадорлиги ва нуфузини ошириш, судлар тузилмасини хамда судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш максадида:
1. Судьялар хамжамиятининг органи хисобланадиган ва Узбекистон Республикасида суд хокимияти мустакиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кумаклашадиган Узбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши (кейинги уринларда — Кенгаш) ташкил этилсин.
2. Узбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш буйича олий малака комиссияси тугатилиб, унинг 21 нафар бушаётган ижро аппарати штат бирлиги Кенгашга утказилсин.
3. Куйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
судьялик лавозимларига номзодларни танлов асосида танлаш, малакали ва масъулиятли мутахассислар орасидан судьяларни тайинлаш, шунингдек рахбар судьялик лавозимларига курсатиш учун тавсия бериш йули билан судьялар корпусини шакллантириш;
судьялар дахлсизлиги бузилишининг ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишнинг олдини олиш буйича чора-тадбирлар куриш;
судьяларни касбий тайёрлаш, малакасини оширишни ташкил этиш, уларнинг фаолияти самарадорлигини бахолаш, шунингдек судьяларни рагбатлантириш буйича ташаббус курсатиш;
оммавий ахборот воситалари билан узаро хамкорлик олиб бориш, ахоли билан мулокотни йулга куйиш, судьялар томонидан одоб-ахлок коидаларига риоя этилиши масалалари буйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини куриб чикиш;
суд-хукук сохасидаги конун хужжатларини янада такомиллаштириш, суд хокимиятининг чинакам мустакиллигини ва ягона суд амалиётини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ва уни амалга ошириш сифатини яхшилаш буйича таклифлар тайёрлаш;
судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш, шунингдек уларни жиноий ва -маъмурий жавобгарликка тортишга хулоса бериш тугрисидаги масалани куриб чикиш.
4. Белгилансинки:
Узбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Олий судининг раислари, раис уринбосарлари, судьялари Узбекистон Республикаси Президентининг такдимномасига биноан Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан сайланади;
Узбекистон Республикаси Харбий суди, Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар судлари раислари ва раис уринбосарлари Кенгашнинг такдимномасига биноан Узбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
харбий судлар, Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар судлари, туман (шахар), туманлараро судлари судьялари Узбекистон Республикаси Президенти билан келишилган холда Кенгаш томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
5. Узбекистон Республикаси Олий судининг Олий суд хузуридаги Суд конунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш хамда суд тизими мустакиллигини таъминлаш буйича тадкикот марказини бошкарув ходимлари чекланган сони 21 нафар булган Узбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши хузуридаги Одил судлов муаммоларини урганиш буйича тадкикот маркази сифатида узгартириш хакидаги таклифи маъкуллансин.
6. Кенгаш таркибини шакллантиришнинг куйидаги тартиби белгилансин, унга кура:
Кенгаш раиси Узбекистон Республикаси Президентининг такдимномасига биноан Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан тайинланади;
ун бир нафар аъзо Кенгаш раисининг такдимномасига биноан Узбекистон Республикаси Президенти томонидан Кенгаш аъзоси лавозимидаги даврида судьялик макоми сакланган холда судьялар орасидан тасдикланади;
туккиз нафар аъзо Узбекистон Республикаси Президенти томонидан хукукни мухофаза килувчи органлар, фукаролик жамияти институтлари вакиллари ва хукук сохасидаги юкори малакали мутахассислар орасидан тасдикланади.
7. Доимий асосда ишловчи Кенгаш аъзоларига судьялар учун белгиланган кафолатлар, мехнатга хак тулаш шартлари ва имтиёзлар татбик этилсин.
8. Узбекистон Республикаси Олий суди, Олий хужалик суди ва Мудофаа вазирлигининг 2017 йил 1 июндан:
Узбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хужалик судини бирлаштириш, фукаролик, жиноий, маъмурий ва иктисодий суд иш юритуви сохасидаги суд хокимиятининг ягона олий органи — Узбекистон Республикаси Олий судини ташкил этиш;
оммавий-хукукий муносабатлардан келиб чикадиган маъмурий низоларни, шунингдек маъмурий хукукбузарликлар тугрисидаги ишларни куриб чикишга ваколатли булган Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар маъмурий судларини, туман (шахар) маъмурий судларини ташкил этиш;
Узбекистон Республикаси Харбий суди, округ ва худудий харбий судларнинг 159 та штат бирлигини кискартириш ва Узбекистон Республикаси Харбий судининг куриклаш взводини тугатиш;
Узбекистон Республикаси Олий суди Харбий хайъати, Узбекистон Республикаси Харбий суди, округ ва худудий харбий судлар штат бирликларини судьялар ва харбий судлар ходимларидаги харбий хизматчилар хукукий макоми, шу жумладан харбий хизматчилар учун белгиланган хукук, имтиёз ва афзалликлар сакланмаган холда Узбекистон Республикаси Куролли Кучлари таркибидан Узбекистон Республикаси Олий суди тизимига утказиш;
Узбекистон Республикаси Олий судининг Харбий хайъатини тугатиб, Узбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар буйича судлов хайъатини ташкил этиш;
Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар хужалик судларини Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар иктисодий судлари этиб узгартириш;
ишларни биринчи инстанцияда куриб чикишга ваколатли булган 71 та туманлараро, туман (шахар) иктисодий судларини ташкил этиш;
амалдаги суд мажлиси котиби лавозимини тугатиб, белгиланган умумий штат бирлиги доирасида судларнинг тузилмаларига судья катта ёрдамчиси, ёрдамчиси лавозимларини киритиш, уларга тегишли равишда Ягона тариф сеткаси буйича мехнатга хак тулашнинг 10 — 12 ва 8 разрядларини белгилаш тугрисидаги таклифлари маъкуллансин.
Белгилаб куйилсинки, хужалик судларининг амалдаги судьялари ваколат муддати тугагунига кадар Олий суд ва тегишли Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар иктисодий судларининг судьялари сифатида уз фаолиятини амалга оширишни давом эттирадилар.
9. Янгидан ташкил этилаётган судларни тулдириш учун Узбекистон Республикаси Давлат бюджети хисобидан молиялаштириладиган бошкарув ходимларининг кушимча 560 та штат бирлиги, шу жумладан 318 та судьялик штат бирлиги ажратилсин.
Бошкарув ходимлари сонининг чекланган штати куйидаги микдорларда белгилансин:
Узбекистон Республикаси Олий суди учун 168 та бирлик, шундан судьялар — 67 та бирлик;
фукаролик ишлари буйича Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар судлари учун
313 та бирлик, шундан судьялар — 108 та бирлик, фукаролик ишлари буйича туманлараро, туман (шахар) судлари учун 654 та бирлик, шундан судьялар — 252 та бирлик;
Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар маъмурий судлари учун 128 та бирлик, шундан судьялар — 58 та бирлик, туман (шахар) маъмурий судлари учун 408 та бирлик, шундан судьялар — 204 та бирлик;
жиноят ишлари буйича Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар судлари учун 326 та бирлик, шундан судьялар — 115 та бирлик, жиноят ишлари буйича туман (шахар) судлари учун 898 та бирлик, шундан судьялар — 321 та бирлик;
Узбекистон Республикаси Харбий суди, худудий харбий судлар учун 28 та бирлик, шундан судьялар — 10 та бирлик;
Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар иктисодий судлари учун 117 та бирлик, шундан судьялар — 59 та бирлик, туманлараро, туман (шахар) иктисодий судлари учун 433 та бирлик, шундан судьялар — 181 та бирлик.
10. Узбекистон Республикаси Олий суди хузурида Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти (кейинги уринларда — Олий суд хузуридаги Департамент):
Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хузуридаги Суд карорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жихатидан ва молиявий таъминлаш департаменти судлар фаолиятини моддий-техника жихатидан ва молиявий таъминлаш булинмаларининг 51 та бошкарув ходими штат бирлигини утказиш;
Узбекистон Республикаси харбий судлари судьялари харбий хизматчи макомини йукотганлиги муносабати билан давлат бюджети маблаглари тежалиши хисобига 17 та бошкарув ходими штат бирлигини киритиш йули билан ташкил этилсин.
Олий суд хузуридаги Департаментнинг чекланган сони 68 та бирлик, шу жумладан марказий аппаратда — 12 та бирлик, худудий булимларда — 56 та бирлик микдорида белгилансин.
11. Олий суд хузуридаги Департаментнинг асосий вазифалари этиб куйидагилар белгилансин:
судлар фаолиятини моддий-техника жихатидан ва молиявий таъминлаш буйича ишни ташкил этиш, шунингдек уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
суд биноларини куриш ва таъмирлаш учун ажратилган маблагларнинг самарали сарфланишини таъминлаш, судлар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш буйича чора-тадбирларни куриш;
судьялар ва суд аппарати ходимларининг мехнат шароитларини, моддий ва ижтимоий таъминотини яхшилаш буйича таклифлар ишлаб чикиш.
12. Куйидагилар:
Узбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тузилмаси, штат жадвали, шунингдек Узбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзолари ва ижро аппарати ходимларининг Ягона тариф сеткаси буйича мехнатига хак тулаш разрядлари 1 — 3-иловаларга мувофик;
Узбекистон Республикаси Олий судининг тузилмаси 4-иловага мувофик;
Узбекистон Республикаси Олий суди хузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти марказий аппаратининг тузилмаси, унинг худудий булимларининг намунавий тузилмаси 5 — 6-иловаларга мувофик;
Узбекистон Республикаси харбий судлари тизимининг ташкилий-штат тузилмаси, Узбекистон Республикаси Харбий судининг тузилмаси 7 — 8-иловаларга мувофик;
Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар маъмурий судлари, шунингдек туман (шахар) маъмурий судларининг намунавий тузилмалари 9 — 10-иловаларга мувофик;
фукаролик ишлари буйича Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар судлари, шунингдек фукаролик ишлари буйича туманлараро, туман (шахар) судларининг намунавий тузилмалари 11 — 12-иловаларга мувофик;
жиноят ишлари буйича Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар судлари, шунингдек жиноят ишлари буйича туман (шахар) судларининг намунавий тузилмалари 13 — 14-иловаларга мувофик;
Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар иктисодий судлари, туманлараро, туман (шахар) иктисодий судларининг намунавий тузилмалари, туманлар-аро, туман (шахар) иктисодий судларининг юрисдикция худудлари 15 — 17-иловаларга мувофик тасдиклансин.
Узбекистон Республикаси Олий суди раисига зарур холларда бошкарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида тегишли судларнинг тузилмаларига Кенгаш билан келишилган холда узгартириш киритиш хукуки берилсин.
13. Узбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги уч ой муддатда:
харбий судлар тузилмалари кайта куриб чикилиши муносабати билан конун хужжатларига мувофик Узбекистон Республикаси харбий судларининг барча шахсий таркибини хакикий харбий хизматдан бушатиш масаласи буйича карор кабул килсин;
Узбекистон Республикаси Олий суди Харбий хайъати, Узбекистон Республикаси Харбий суди, округ ва худудий харбий судлар томонидан фойдаланилаётган бинолар, хизмат турар жойлари, транспорт воситалари, мебеллар, компьютер техникалари ва бошка мулкларни Узбекистон Республикаси Олий судига белгиланган тартибда -утказилишини таъминласин.
14. Узбекистон Республикаси Олий суди:
Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда “Узбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тугрисида”ги Конун, Узбекистон Республикаси Президентининг Узбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши хузуридаги Одил судлов муаммоларини урганиш буйича тадкикот маркази хакидаги низом, унинг тузилмаси, -шунингдек Узбекистон Республикаси Олий суди хузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти тугрисидаги низомни тасдиклаш хакидаги карорлари -лойихалари ишлаб чикилиши ва киритилишини;
Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда илгор хорижий тажрибани чукур урганиш асосида суд ва бошка юридик кадрларни касбий тайёрлаш, кайта тайёрлаш, малакасини оширишнинг ягона тизимини яратиш буйича таклиф киритилишини;
Кенгаш билан биргаликда Узбекистон Республикаси Олий судини, янгидан ташкил этилаётган судларни юкори малакали кадрлар билан, биринчи навбатда, мазкур Фармонга мувофик лавозими кискартирилаётган судьялар ва суд ходимлари хисобидан тулдирилишини;
янгидан ташкил этилаётган судлар, шунингдек Олий суд хузуридаги Департамент ва унинг худудий булимлари жойлаштирилишини, мебель, компьютер техникаси ва алока воситалари билан жихозланишини;
Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда конун хужжатларига мазкур Фармондан келиб чикадиган узгартиш ва кушимчалар, шу жумладан маъмурий судлар ташкил этилиши муносабати билан фукаролик ва жиноят ишлари буйича судлар, янгидан ташкил этилаётган иктисодий судлар ваколатларини кайта куриб чикиш, шунингдек судларнинг апелляция ва кассация инстанциялари куйи турувчи суднинг карорини узгартирган ёки бекор килган такдирда ишни янгидан куриб чикишга юбормасдан туриб, якуний карор чикариш буйича ваколатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чикилишини ва киритилишини таъминласин.
15. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари Узбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда бир ой муддатда янгидан ташкил этилаётган судларнинг жойлаштирилишини таъминласин.
16. Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Узбекистон Республикаси Олий суди, Адлия вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги билан биргаликда тегишли судларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларининг тасдикланиши ва руйхатдан утказилишини, шунингдек харбий судларни таъминлаш учун ажратиладиган пул маблагларининг кискаришини инобатга олган холда Узбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг харажатлар сметасига узгартириш ва кушимчалар киритилишини таъминласин;
Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамгармасининг кузатув кенгаши билан биргаликда янгидан ташкил этилаётган судлар, шунингдек Олий суд хузуридаги Департамент ва унинг худудий булимлари жойлаштирилиши, мебель, компьютер техникаси ва алока воситалари билан жихозланиши хамда хизмат курсатувчи ходимларини таъминлаш учун зарур булган молиявий маблагларнинг Жамгарма хисобидан ажратилишини таъминласин;
ушбу Фармонни амалга ошириш билан боглик сарф-харажатлар 2017 йилда ажратилсин, 2018 йилдан бошлаб эса Узбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида молиялаштириш учун зарур булган бюджет маблаглари ажратилишини назарда тутсин.
17. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Тошкент шахар хокимлиги Узбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда уч ой муддатда Узбекистон -Республикаси Олий судини ушбу Фармон вазифалари ва талабларига мос келадиган маъмурий бинога жойлаштириш буйича таклифлар киритсин.
18. Узбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Олий суд билан биргаликда уч ой муддатда судлар фаолиятида замонавий технологиялардан фойдаланиш холатини танкидий ургансин хамда суд тизими фаолияти самарадорлигини ва ахолининг одил судловга эришиш даражасини оширишга каратилган ахборот тизимлари ва ресурсларини янада такомиллаштириш буйича амалий чора-тадбирлар Дастурини тасдиклаш хакидаги тегишли хукумат карори лойихасини киритсин.
19. Мазкур Фармонда назарда тутилган чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва уз вактида бажарилишини ташкил этиш Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сонли “Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тугрисида”ги Фармони билан ташкил этилган Конун устуворлигини таъминлаш ва суд-хукук тизимини янада ислох килишнинг устувор йуналишларини амалга ошириш буйича Комиссия зиммасига юклансин.
 
Узбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент шахри, 2017 йил 21 февраль
 
 
Узбекистон Республикаси Президентининг «Узбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари туfрисида»ги фармонига шарх
Суд тизимининг боскичма-боскич демократлаштирилиши, инсон хукук ва эркинликларини ишончли химоя киладиган суд хокимиятининг мустакиллиги тугрисидаги конституциявий тамойилга катъий риоя этилиши мамлакатда суд-хукук сохасида амалга оширилаётган узгаришлар орасида марказий уринни эгаллайди.
Жумладан, 2017 — 2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегиясида фукароларнинг хукук ва -эркинликларини ишончли химоя килиш кафолатларини кенгайтириш, уларнинг одил судловга эришиш даражасини, суд иш юритувининг самарадорлиги ва сифатини ошириш, номзодларни танлаш ва судьялик лавозимига тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш суд-хукук сохасида амалга оширилаётган ислохотларнинг энг мухим йуналишлари сифатида мустахкамланди.
Узбекистон Республикаси Президентининг “Узбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тугрисида”ги Фармонининг кабул килиниши кайд этилган вазифаларни амалга оширишдаги мухим кадам булиб, мазкур сохадаги давлат сиёсатини сифат жихатидан янги боскичга кутарди.
Фармонга мувофик, номзодларни танлаш ва судьялик лавозимига тайинлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, судьяларнинг мазкур жараёндаги иштирокини кенгайтириш, юкори малакали судьялар корпусини шакллантириш учун масъул булган органнинг -макоми хамда ваколатларини ошириш максадида Узбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилди.
Судьялар олий кенгаши судьялар хамжамияти органи сифатида суд хокимиятининг мустакиллиги хакидаги конституциявий принципга риоя этилишини таъминлашга кумаклашади. Судьялар олий кенгаши унинг таркибида Узбекистон Республикаси -Президенти такдимномасига биноан Сенат томонидан тасдикланадиган Кенгаш раиси ва купчиликни ташкил этувчи судьялар хамда хукукни мухофаза килувчи органлар, -фукаролик жамияти институтлари вакиллари ва хукук сохасидаги малакали мутахассислар орасидан Узбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган 20 нафар аъзодан иборат булади. Судьялар олий кенгашининг 13 нафар аъзоси доимий, 8 нафар аъзоси эса жамоатчилик асосида уз фаолиятини амалга оширади.
Судьялар олий кенгашига судьялик лавозимларига малакали мутахассислар орасидан очик ва шаффоф танлов асосида судьялар корпусини шакллантириш, судьялар дахлсизлиги бузилишини ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишларнинг олдини олиш буйича чора-тадбирлар куриш, номзодлар ва судьяларнинг касбий тайёргарлигини ташкил этиш, ахоли билан мулокотни йулга куйиш вазифалари юклатилган.
Судьялар олий кенгашига Узбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди судьялари, Узбекистон Республикаси Харбий суди, Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар судлари раисларидан ташкари барча судьяларни Узбекистон Республикаси Президенти билан келишилган холда лавозимларга тайинлаш ва лавозимлардан озод этиш буйича ваколатлар утказилмокда.
Суд амалиётини тизимли тахлил килиб бориш, уни такомиллаштириш юзасидан -таклифлар ишлаб чикиш максадида Узбекистон Республикаси Олий суди хузуридаги Суд конунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш хамда суд тизими мустакиллигини таъминлаш буйича тадкикот маркази Судьялар олий кенгаши хузуридаги Одил судлов муаммоларини урганиш буйича тадкикот маркази сифатида узгартирилмокда.
Фармондаги яна бир ахамиятли жихат — Узбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хужалик судининг фукаролик, жиноий, маъмурий ва иктисодий суд иш юритуви -сохасида суд хокимиятининг ягона олий органи — Узбекистон Республикаси Олий судига бирлаштирилиши булди. Ушбу ислохот суд тизимини бошкаришдаги бир-бирини такрорловчи функцияларни бартараф этишга хамда ягона суд амалиётини шакллантиришга олиб келади.
Суд хокимияти икки олий органининг параллел фаолият юритиши конун хужжатлари талабларини бир хилда кулланишини таъминлай олмади, бир-бирига ухшаш масалалар юзасидан турлича карорлар кабул килинишига олиб келди.
Оммавий-хукукий муносабатлардан келиб чикадиган низоларни, шунингдек маъмурий хукукбузарликлар тугрисидаги ишларни куриб чикишга ваколатли булган янги суд тизимининг шакллантирилиши алохида ахамият касб этади.
Илк маротаба давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари гайриконуний харакатлари (харакатсизлиги) устидан фукароларнинг судга шикоят килиш хукукининг конституциявий кафолатларини амалга оширишни таъминлашга хизмат киладиган Узбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар буйича судлов хайъати, Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар маъмурий судлари, туман (шахар) маъмурий судлари ташкил этилди.
Хозирги кунга кадар давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари харакатлари (харакатсизлиги) устидан шикоятларни куриб чикиш Фукаролик ва Хужалик процессуал кодексларига мувофик фукаролик ишлари буйича судлар ва хужалик судлари томонидан, маъмурий хукукбузарликлар тугрисидаги ишлар эса Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодексга мувофик жиноят ишлари буйича судлар томонидан амалга оширилаётган эди.
Эндиликда ушбу тоифадаги ишлар янги ташкил этилаётган маъмурий судлар -томонидан курилади. Шу билан бирга, маъмурий ишларни куриб чикишнинг процессуал тартибини белгилаш, давлат органлари фаолиятида конунийликни мустахкамлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг хукук ва конуний манфаатларини амалга оширишнинг замонавий тартиб-таомилларини жорий этишга каратилган “Маъмурий суд иши юритуви тугрисида”ги ва “Маъмурий тартиб-таомиллар тугрисида”ги конунлар лойихалари ишлаб чикилади.
Замонавий талаблардан келиб чикиб, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг хукукларини химоя килиш тизимини янада такомиллаштириш максадида Фармон билан Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар хужалик судлари тегишли иктисодий судлар этиб узгартирилди. Бунда, мамлакатнинг иктисодий салохияти ва -тадбиркорлик субъектларининг ортиб боришини хисобга олган холда туманлараро, туман (шахар) иктисодий судлари ташкил этилмокда.
Туманлараро, туман (шахар) иктисодий судларини ташкил этиш зарурати хужалик судларининг факат вилоят даражасида фаолият курсатганлиги билан богликдир. Айрим туманлар суд биносидан узок масофада жойлашганлиги сабабли тадбиркорлар даъво аризасини берган пайтдан низо судда куриб чикилгунига кадар вилоят марказига бир неча маротаба катнашга мажбур булаётган эди. Бу эса уларнинг моддий харажат ва ортикча вакт сарфлашларига сабаб булаётган эди.
Умуман олганда, ташкил этиладиган маъмурий ва иктисодий судлар жойлашуви узок худудларда истикомат киладиган фукароларнинг, шу жумладан тадбиркорларнинг суд химоясига эришиш даражасини оширади.
Суд хокимиятининг мустакиллиги принципига риоя килиш, судларни моддий-техника жихатидан ва молиявий таъминлаш масалаларини мустакил хал этиш максадида -Фармон билан Узбекистон Республикаси Олий суди хузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ташкил этилди ва унга судларни моддий-техника жихатидан ва молиявий таъминлаш, судлар фаолияти учун зарур шароитларни яратиш, мехнат шароитларини яхшилаш, судьялар ва суд аппарати ходимларини моддий ва ижтимоий таъминлашни ташкил этиш вазифаси юклатилди.
Харбий судларнинг штат бирликлари Узбекистон Республикаси Куролли Кучлари таркибидан Узбекистон Республикаси Олий суди тизимига утказилиши мухим ахамиятга эга булди. Вахоланки, харбий судьяларнинг Мудофаа вазирлиги штатига киритилганлиги ушбу вазирлик ижро хокимияти органи хисобланиши туфайли суд хокимияти мустакиллигининг, унинг фаолиятини ташкил этишнинг асосий тамойилларига мувофик келмайди.
Фармонда судлар фаолияти самарадорлигини ошириш ва суд кадрлари захирасини тайёрлаш учун судлар тузилмасига судья ёрдамчиси, судья катта ёрдамчиси лавозимларини киритиш назарда тутилди.
Судлар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, суд тизими самарадорлиги ва фукароларнинг одил судловга эришиш даражасини оширишга алохида эътибор каратилди. Хусусан, хукумат томонидан ушбу йуналишдаги амалий чора-тадбирлар Дастури тасдикланиши зарурлиги белгиланди.
Таъкидлаш жоизки, Фармонда назарда тутилган талабларни амалга ошириш бир катор норматив-хукукий хужжатларга, шу жумладан Узбекистон Республикаси Конституциясига, Хужалик процессуал, Фукаролик процессуал кодексларига, “Судлар тугрисида”ги Конунга узгартиш ва кушимчалар киритишни талаб этади.
Умуман олганда, Фармонда одил судлов сохасидаги замонавий талаблар ва халкаро стандартларни хисобга олган холда Узбекистон Республикасининг суд тизимини такомиллаштириш ва макбуллаштириш буйича тарихий узгаришлар назарда тутилган


Рецензии