Анор

Анорга ўхшайди арча ўйинчо;,
;ип-;изил рангидан олмиш андоза.
Юзига ўрнатиб садаф, кўзмунчо;,
Кўзларни ;айратга солмаса бунча?

Арчанинг шохида пишганми анор?
Анор кўчатига ;илар ё та;лид?
Нариро;да узум, ноку олма бор,
Бу не мўъжизадур, етмайди а;лим?

;иш фасли арчада пишганми анор?
Ме;монга келганму Аёзда Ёз, Куз?
Деразам ;ошида учар лайлак ;ор,
Тарновлар о;зидан о;ар сўлак муз.

Фасллар мажлиси, учрашувими?
Гилослар, чечаклар арча шо;ида.
Балки бу Эски йил кузатувидир,
Дўстлар даврасида, умр бо;ида!


Рецензии